Ўзбекистон | 14:44 / 28.04.2021
7779
3 дақиқада ўқилади

«Инфляция секинлашади, ЯИМ ўсади» — ОТБ Ўзбекистон иқтисодиёти бўйича прогнозларини эълон қилди

Фото: Reuters

Осиё тараққиёт банкининг янги ҳисоботида айтилишича, Ўзбекистонда иқтисодий ўсиш бу йил ва 2022 йилда коронавирус пандемиясидан кейин тикланиши кутилмоқда, аммо пандемия хатари ва ноаниқлик хавфи сақланиб қолмоқда.

ОТБ ўзининг «Осиё тараққиёти истиқболлари» (Asian Development Outlook 2021) йиллик иқтисодий нашрида, 2021 йилда Ўзбекистонда ялпи ички маҳсулот (ЯИМ) 4 фоиз ва 2022 йилда 5 фоиз даражасида ўсишини прогноз қилди.

«Пандемия ва у билан боғлиқ чекловлар 2020 йилда Ўзбекистонда иқтисодий ўсишни пасайтирган бўлса-да, ўсиш бу йил ва келгуси йилда тикланиши кутилмоқда. Бироқ, эмлаш даражаси ва кучли чеклов чоралари мамлакат иқтисодиётини тиклаш учун муҳим омил бўлиб қолмоқда», деди ОТБнинг Ўзбекистондаги доимий ваколатхонаси директори Синди Малвичини. «Ўзбекистон, шунингдек, ўзининг молиявий хатарларини баҳолашни яхшилаши, айниқса, давлат ташкилотлари томонидан кучайтириши ва тикланишни кучайтириш ҳамда барқарор, узоқ муддатли ўсишни таъминлаш учун хусусий сектор капиталини давлат-хусусий шериклик учун сафарбар этиши керак».

Ҳукуматнинг саноат объектларини модернизация қилиш ҳамда ижтимоий ва шаҳар инфратузилмасини ривожлантиришга қаратилган саъй-ҳаракатлари туфайли инвестициялар ўсишнинг асосий драйвери бўлиб қолиши кутилмоқда. 2021 ва 2022 йилларда ўсиш ўртача 9 фоизни ташкил этади. Хусусий истеъмол иш ҳақи ошиши ва инфляциянинг секинлашиши натижасида 7 фоизга ўсиши кутилмоқда. 

Электр энергияси ва табиий газга тарифлар барқарор бўлиши кутилаётганлигини инобатга олган ҳолда, инфляция 2021 йилда 10 фоизгача, 2022 йилда 9 фоизгача секинлашиши кутилмоқда. Инфляциянинг пасайиши фонида Марказий банк қайта молиялаш ставкасини 14 фоиз даражасида ушлаб турибди. Пул-кредит органлари имтиёзли ставкалар бўйича кредитларни камайтириши кутилмоқда, бу бозордагиларни барча кредит ставкаларини аниқлашга имкон яратади. 

Ҳисоботда, шунингдек, Ўзбекистонни олинган ташқи қарзларнинг шаффофлигини оширишни давом эттиришга чақирилган. Давлат қарзлари даражаси ва шартлари ҳақида маълумотлар эълон қилиш ҳукумат қарзларни бошқаришга эҳтиёткорлик билан ёндашаётгани тўғрисида аҳоли хабардорлигини оширишга ёрдам беради, дейилади ҳисоботда.

Мавзуга оид