Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тошкент кимё технология институти акадeмик лицейи ўқишга таклиф этади
Тошкент кимё технология институти академик лицейи аниқ ва табиий фанларга ихтисослаштирилган бўлиб, келажакда кимё, физика, математика, кимё-технолог, кимё саноати, нефт-газни қайта ишлаш, IT-дастурчи, муҳандис, иқтисодиёт ва инглиз тили мутахассислари бўлишни хоҳловчи ўқувчиларни ўқишга таклиф қилади.
Академик лицейда ўқувчилар:
- Инглиз тили, физика-математика, кимё-математика фанларини кичик гуруҳларга бўлиниб ўқийдилар;
- фан, спорт, мусиқа ва ижодиёт тўгаракларида кенг қамровли билим, кўникмаларини юксалтирадилар;
- оптик толали интернет тармоғи ва Wi-Fi роутери имкониятидан фойдаланадилар;
- замонавий технологиялар билан жиҳозланган вебинар хонасида мустақил тайёргарлик машғулотларини ўтказадилар;
- олий таълим муассасаларига кириш учун барча имтиҳон фанлари бўйича етук малакали мутахассислардан билим ўрганадилар;
- битирувчилар “B” ва “B,C” тоифадаги ҳайдовчилик гувоҳномасини олиш имконига эга бўладилар.
Академик лицей умумтаълим мактабининг 9-синф битирувчиларини 2021–2022-ўқув йили учун қуйидаги таълим йўналишлари бўйича ўқитади:
1. Табиий фанлар (кимё-математика)
2. Аниқ фанлар (инглиз тили-математика ва физика-математика)

Академик лицейга қуйидаги ҳужжатлар 20-июндан 30-июнгача қабул қилинади:
1. Ариза (htts://t.mе/tktial телеграм-каналига кириб, берилган эълон ҳаволаси орқали ариза бланкаси тўлдирилади)
2. 3,5х4,5 расм, 8 дона
3. Туғилганлик ҳақида гувоҳнома (нусхаси ёки сканери)
4. Шаҳодатнома (нусхаси ёки сканери)
Бундан ташқари ҳужжатларни litsey.edu.uz портали орқали онлайн топширишлари ҳам мумкин
Манзил: Тошкент шаҳри, Юнусобод тумани, 3-мавзе, 7-уй. Мўлжал: Юнусобод (универсам) бозори. Метронинг Юнусобод бекати.
Мурожаат учун телефонлар: +99871 2216133, +99897 7822481,+998942683010
Сайт: tktial.zn.uz/
Telegram: t.me/tktial
Реклама ҳуқуқи асосида