ФВВ сел хавфи ҳақида огоҳлантирди
Ўзбекистоннинг тоғолди ва тоғли ҳудудларида сел келиши хавфи мавжуд. Бу ҳақда Фавқулодда вазиятлар вазирлиги хабар берди.
Қайд этилишича, Гидрометеорология хизмати маркази томонидан берилган маълумотга кўра, жорий йилнинг 21-23 июль кунлари республиканинг тоғолди ва тоғли ҳудудларида кутилаётган маҳаллий ёмғирлар ҳисобига сел келиши хавфи бор.
“Тоғ ва тоғолди ҳудудларида яшовчи аҳоли диққатига! Эҳтиёт чоралари кўришингизни ва нохуш вазиятлар вужудга келганда, ФВВнинг "10-50" қисқа рақамига мурожаат этишингизни сўраймиз”, дейилади маълумотда.
Маълумот учун, 20 июль куни Наманган вилояти ҳудудида кучли ёғингарчиликлар сабабли сув тошқинлари юзага келди, вилоят бўйича иккита катта кўприкка зарар етган, Поп тумани ҳудудида сув автомобилларни олиб кетган, Наманган шаҳри ва Давлатобод туманида аҳолини эвакуация қилиш ишлари олиб борилган.
Мавзуга оид
20:46 / 07.11.2024
Президент 10 та сел сув омбори қуриш ишларини бошлашни буюрди
09:51 / 06.11.2024
Испаниядаги сув тошқини: 89 киши бедарак йўқолган деб ҳисобланяпти
10:10 / 02.11.2024
Испанияда тошқин қурбонлари сони 200 кишидан ошди
09:10 / 01.11.2024