8 нафар судьянинг иш жойи ўзгарди
Яна 8 нафар судьянинг иш жойи ўзгарди. Бу ҳақда Судьялар олий кенгаши матбуот хизмати хабар бермоқда.
Қайд этилишича, мазкур ўзгаришлар уларнинг ваколати муддати даврига судьялик лавозимига қайта тайинлангани билан боғлиқ.
Судьялар олий кенгаши қарорига мувофиқ:
Фазлиддин Ёдгоров судьялик ваколати муддати даврига Тошкент шаҳар судининг иқтисодий ишлар бўйича судьяси лавозимига қайта тайинланди ва шу муносабат билан Тошкент туманлараро иқтисодий судининг судьяси лавозимидан озод қилинди;
Виталий Ли судьялик ваколати муддати даврига Тошкент шаҳар судининг иқтисодий ишлар бўйича судьяси лавозимига қайта тайинланди ва шу муносабат билан Тошкент туманлараро иқтисодий судининг судьяси лавозимидан озод қилинди;
Мансур Эргашев судьялик ваколати муддати даврига Тошкент шаҳар судининг иқтисодий ишлар бўйича судьяси лавозимига қайта тайинланди ва шу муносабат билан Тошкент туманлараро иқтисодий судининг судьяси лавозимидан озод қилинди;
Шерали Тоғаев судьялик ваколати муддати даврига Навоий вилояти фуқаролик ишлари бўйича Кармана туманлараро судининг раиси лавозимига қайта тайинланди ва шу муносабат билан Навоий вилоят судининг фуқаролик ишлари бўйича судьяси лавозимидан озод қилинди;
Умиджон Раупов судьялик ваколати муддати даврига Навоий вилоят судининг фуқаролик ишлари бўйича судьяси лавозимига қайта тайинланди ва шу муносабат билан Сурхондарё вилоят судининг фуқаролик ишлари бўйича судьяси лавозимидан озод қилинди;
Соҳиба Зайниева судьялик ваколати муддати даврига Тошкент вилоят судининг фуқаролик ишлар бўйича судьяси лавозимига қайта тайинланди ва шу муносабат билан Тошкент вилояти фуқаролик ишлари бўйича Зангиота туманлараро судининг судьяси лавозимидан озод қилинди;
Акмал Бобоназаров судьялик ваколати муддати даврига Ўзбекистон Республикаси Ҳарбий судининг судьяси лавозимига қайта тайинланди ва шу муносабат билан Қашқадарё вилояти Қарши туманлараро маъмурий судининг судьяси лавозимидан озод қилинди;
Азизжон Раҳимов судьялик ваколати муддати даврига Тошкент вилоят маъмурий судининг судьяси лавозимига қайта тайинланди ва шу муносабат билан Тошкент вилояти Нурафшон туманлараро маъмурий судининг судьяси лавозимидан озод қилинди.
Мавзуга оид
22:09 / 14.10.2024
Жиззах вилояти соғлиқни сақлаш бошқармасига янги раҳбар тайинланди
18:37 / 12.10.2024
Тошкент вилояти Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизматига янги бошлиқ тайинланди
13:30 / 10.10.2024
Марказий банк раисига янги ўринбосар тайинланди
10:06 / 10.10.2024