Ўзбекистон | 08:23 / 10.09.2021
3991
1 дақиқада ўқилади
Бугун Ўзбекистонда ёғингарчилик кутилмайди
Бугун кундуз куни Ўзбекистонда ёғингарчилик кутилмайди. Баъзи жойларда шамол тезлиги 17-22 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳаво ҳарорати 23-28 даража иссиқни ташкил этади.
Пойтахтда ёғингарчилик кутилмайди. Шамол 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳаво ҳарорати 24-26 даража иссиқ бўлади.
Республиканинг тоғли ҳудудларида ҳаво бироз булутли бўлади, баъзи жойларда ўзгариб туради, баъзи жойларда ёмғир ёғади, баланд тоғларда қорга айланиши мумкин. Шамол 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 17-22 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳаво ҳарорати 12-17 даража илиққача пасаяди.