Юқори ўнталикдан Schwarz Group немис компанияси (йиллик тушуми 140 млрд доллар), АҚШнинг Ford (127,1 млрд) ва Германиянинг BMW (122,2 млрд доллар) автомобилсозлик компаниялари, АҚШнинг яна 4 та компанияси: Koch Industries кимё (115 млрд доллар), озиқ-овқат ишлаб чиқарувчи Cargill (114,6 млрд доллар), Comcast телекоммуникация (103,6 млрд доллар) ва Dell технологик компаниялари (94,2 млрд) жой олган.
Рейтингда энг кўп АҚШ компаниялари келтирилган – 119 та. Ундан кейин Германия (79), Франция (33) ва Хитой (29) оилавий компаниялари келмоқда.
Рейтингга кириш учун компаниялар бир нечта мезонларга жавоб бериши керак. Жумладан, компания унга асос солган бир оиланинг камида иккинчи авлод вакилларига тегишли бўлиши ва ушбу оиланинг камида бир аъзоси компаниянинг директорлар кенгаши ёки раҳбариятида бўлиши лозим. Агар компания унга асос солган оиланинг биринчи авлодига тегишли бўлса, унда компания раҳбариятида ушбу оиланинг 2 ёки ундан ортиқ аъзоси бўлиши керак. Бундан ташқари, оммавий компаниялар учун оилага компаниянинг овоз бериш ҳуқуқини берувчи камида 32 фоиз акцияси ёки хусусий компаниялар учун камида 50 фоиз акцияси тегишли бўлиши керак.











