Ўзбекистон | 09:00 / 02.10.2021
12169
4 дақиқада ўқилади

"Сурхондарё агрохизмат" пахта-тўқимачилик кластери йиллик пахта тайёрлаш режасини бажарди

“Сурхондарё агрохизмат” пахта-тўқимачилик кластери (SAX CLUSTER) Шеробод туманида жойлашган бўлиб, бугунги кунда жамиятга ушбу туманда 7750 га пахта ер майдонлари ҳамда 4171 га ғалла ер майдонлари ажратилган.


"Сурхондарё агрохизмат" (“SAX cluster”) пахта-тўқимачилик кластери
“SAX cluster” қошидаги "Sherоbod Textile invest" тўқимачилик фабрикаси

“Жорий мавсумда жамиятимиз фермер хўжаликларининг пахта етиштириш агротехник тадбирларини тўғри ва тўлиқ амалга оширишлари учун барча шароит ва имкониятлар яратиб берилди. Таъкидлаш жоиз, ушбу мавсумда пахта далаларига зарарли препаратлар ишлатилмади. Бунинг ўрнига жамиятимиз томонидан замонавий типда ташкил этилган биолабораторияда етиштирилган биомаҳсулотлардан фойдаланилди. Натижада бу ҳолат, биринчидан, пахта хомашёси ҳосилдорлигини оширган бўлса, иккинчидан, ҳар хил ҳашаротларни йўқотиб, пахта толасининг сифатига ижобий таъсир қилди. Ҳосилдорлик ўтган йилга қараганда 20-30 фоиз юқори бўлди. Бир сўз билан айтганда, соҳага илмий нуқтайи назар билан ёндашдик. Натижада ушбу толадан ишлаб чиқарилаётган маҳсулотларимиз ҳам жаҳон бозорида харидоргир ва рақобатбардош бўлишига эришилмоқда”, – дейди “Сурхондарё агрохизмат” пахта-тўқимачилик кластери бош агрономи Аббос Турсунов.

Сурхондарё вилояти Шеробод туманидаги пахта майдони

“SAX cluster” қошидаги замонавий биолаборатория

Бугунги кунда жамият таркибида 10 дан ортиқроқ корхона мавжуд бўлиб, улардан 4 та йирик саноат корхоналари томонидан 2021 йилда жами 30 млн доллардан ортиқ экспортга маҳсулот чиқарилди. Ушбу кўрсаткич 2020 йилда 11,75 млн долларни ташкил этганди. Ҳозирча жамият ва унга тегишли корхоналар Хитой, Россия, Туркия ва Афғонистонга ўз маҳсулотларини экспорт қилмоқда. Саноат корхоналарининг йиллик ишлаб чиқариш қуввати 30 минг тонна пахта хомашёсини ташкил этган бўлса, ип-йигирув корхоналарнинг йиллик қуввати 16,5 минг тонна ип-калавани ташкил этмоқда. Ҳозирги кунда ип-калава маҳсулотларининг жаҳон бозоридаги нархи 50 млн доллардан ошиб кетди. Бу кўрсаткич вилоят экспорт салоҳиятига ўзининг салмоқли ҳиссасини қўшади, албатта.

Пахта толаси сифатини аниқловчи замонавий қурилма

Пахта тозалаш заводида ишлаб чиқарилган техник чигит ёғ заводда қайта ишланиб, пахта истеъмол ёғи, шрот ва шелуха маҳсулотлари ишлаб чиқарилмоқда. Ишлаб чиқарилган пахта истеъмол ёғи ва шрот ички бозор билан биргаликда хорижга ҳам экспорт қилиняпти.

Келгуси икки йил ичида инвестицион лойиҳалар доирасида Термиз шаҳрида тайёр трикотаж ва тўқимачилик маҳсулотларини ишлаб чиқариш ҳамда уларни бўяш цехларини ташкил этиш режалаштирилмоқда. Ҳозирда Термиз шаҳрида 100 ўринли тикув цехи фаолият кўрсатяпти. Шунингдек, 2022 йилда Шеробод туманида замонавий ун ишлаб чиқариш заводи қурилади. 

“SAX cluster” қошидаги "Sherоbod Textile invest" тўқимачилик фабрикаси

Бугунги кунда “Сурхондарё агрохизмат” пахта-тўқимачилик кластери таркибидаги корхоналарда жами 2000 дан ортиқ ишчи-ходим меҳнат қилмоқда.

“SAX cluster” қошидаги Шеробод пахтани қайта ишлаш заводи

Таъкидлаш лозим, жамиятнинг бугунги муваффақиятларини, аввало, юртимизда олиб борилаётган иқтисодий ислоҳотлар, қолаверса, жамоанинг тадбиркорларга берилаётган имкониятлардан тўғри ва самарали фойдаланаётгани билан баҳолаш мумкин.

Реклама ҳуқуқи асосида