Екатеринбургдаги смог, Макрон билан учрашган Раҳмон ва тобутсозга айланган ўқитувчилар. Кун суратлари
Kun.uz дунёнинг турли чеккаларидаги сўнгги воқеаларга оид суратларни жамлади.
14 октябрь тонгида Россиянинг Екатеринбург шаҳридаги қатор туманлар осмони шаҳар атрофидаги торфли ботқоқликдан кўтарилган тутунлар туфайли смог билан қопланди. Шаҳар аҳолиси кўриш ёмонлашгани ва тутун ҳидидан шикоят қилган. Роспотребнадзор шаҳарнинг тўрт тумани ҳудудида зарарли моддалар миқдори ошиб кетганини қайд этган.
Юзага келган ҳолат туфайли Екатеринбург айланма автойўлининг бир қисми ёпилган, Кольцово аэропортида рейслар кечиктирилган, бир неча мактабларда ўқувчилар масофадан таълимга ўтказилган. Синоптиклар ҳаводаги зарарли аралашмалар фақат 17 октябрга бориб тарқалиши мумкинлигидан огоҳлантиришган.
Йил бошида Угандага Covid-19нинг навбатдаги тўлқини ёпирилганида мактаблар ёпилиши туфайли ишини йўқотган математика ўқитувчиси Ливингистон Мусала оиласини боқиш учун тобут ясаш билан шуғуллана бошлади.
Аввалига кўпчилик унинг ташаббусига қўшилмаган - қариндошлари уни одамларнинг кулфатидан фойдаланишда айблашган. Аммо аслида у пойтахт Кампаладан 140 километр масофадаги Бугоби шаҳри аҳолисининг оғирини енгил қилди - у пандемиядан фойдаланиб, тобутлар нархини кескин ошириб юборган эски тобутсозлардан фарқли равишда нархни анча арзон қилиб белгилаган ва одамлар тобут излаб узоқларга бормайдиган бўлишган.
«Пандемия авжига чиққан маҳалда биз кунига 10тагача тобут сотдик», дейди у. У бундан кунига 450 000 шиллинггача ишлаб олган (125 доллар). Унинг бизнесига 30га яқин ўқитувчилар ёрдамга келишган - улар ҳам мактаблар ёпилиши туфайли ишсиз қолишганди. Натижада кичик корхонада фақат тобутлар эмас, ёғочдан бошқа жиҳозлар ҳам ясай бошлашган. Бугунги кунда уларнинг кўпчилиги мактабларда дарслар бошланса ҳам ўқитувчиликка қайтмоқчи эмас.
Мавзуга оид
20:06 / 06.03.2022
Бобилга айланган Львов, янги формадаги толиблар, дунёда баҳор байрамлари. Ҳафта суратлари
21:59 / 27.02.2022
«Йўлкира текин». Украиналик қочқинлар қўшни давлатларда қандай кутиб олинмоқда?
19:29 / 20.02.2022
Парвозлар, қулашлар ва ғалаба онлари. Олимпиаданинг энг ёрқин суратлари
22:29 / 10.02.2022