12:00 / 06.12.2021
8620

Ўзбекистондаги Шарда Университети – ҳар бир инсон учун муносиб таълим

Фото: Шарда Университети

Ўзбекистон Шарда Университети ҳар бир талаба учун жаҳон талабларига жавоб берадиган таълим бериш стандартига мувофиқ ташкил этилган. Ушбу университет Евросиё талабалари учун дарвоза бўлиши кўзда тутилган Ўзбекистондаги биринчи мустақил хусусий университетдир. Ўзбекистон Шарда Университети талабалари Ҳиндистоннинг ҳақиқий глобал университети бўлган Шарда меросини 85дан ортиқ мамлакатдан келган 27% талабалар билан бўлишадилар; у йиллар давомида Осиёдаги етакчи таълим, тадқиқот ва инновация марказларидан бирига айланди.

Фото: Шарда Университети

Ўзбекистон Республикаси Aндижон шаҳрида жойлашган Ўзбекистон Шарда Университети (SUUz) — Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармони билан ташкил этилган биринчи мустақил хусусий олий ўқув юртидир.

Университетда тўртта факултет мавжуд, улар асосий фанлар факултети, муҳандислик ва технология факултети, менежмент факултети, гуманитар фанлар факултети. Университет томонидан тақдим этиладиган йўналишлар қуйидагича:

1. Технология бакалавр даражаси (Информатика ва муҳандислик)

2. Бизнес бошқаруви бакалавр даражаси

3. Aмалий инглиз тили бўйича бакалавр даражаси

Ўзбекистон Шарда Университети (SUUz)да 400дан ортиқ талабалар таҳсил олмоқда. Университет талабаларга инглиз тилини билиш даражаси / академик / ва шу каби бошқа ютуқларига қараб муносиб номзодларга 100%гача грант таклиф қилади. Факултет аъзолари — бу илмий даражадаги ютуқларга интиладиган ва талабаларни жаҳон иқтисодиётининг мураккаб талабларига, шунингдек, ўзгарувчан глобал иқтисодиёт қийинчиликларига жавоб беришга тайёрлайдиган икки томонлама ваколатли академиклар ва саноат мутахассисларидир. Университетимиз турли мамлакатларда иш тажрибасига эга, китоблар, халқаро журналларда илмий мақолалар ёзган, халқаро конференцияларда маърузалар қилган, докторлик илмий даражаларига эга малакали ўқитувчи-профессорлардан иборат.

Фото: Шарда Университети

Ўзбекистон Шарда Университети (SUUz) дунёнинг 250дан ортиқ университетлари ва муассасалари билан ҳамкорлик алоқаларига эга. Университетда «Иш ва саёҳат дастури» мавжуд бўлиб, унда талабалар ушбу дастурдан фойдаланган ҳолда хорижий давлатларга ташриф буюришлари мумкин. Университет талабаларга нафақат энг яхши кўникмаларни беришга, балки ижобий ўқув тажрибасини амалга оширишга ҳам интилади.

Ўзбекистон Шарда Университети 2020 ва 2021 йилларда Aндижон вилояти Халқ таълими бошқармаси билан биргаликда Фан Олимпиадасини муваффақиятли ўтказди ва унда 272 нафар талаба қатнашди. Талабалар Ўзбекистон Шарда Университетида таҳсил олиш учун 100%, 75% ва 50% грантларни қўлга киритдилар.

Шарда Университетига кириш учун Грант ва Қабул Тести [SUSAT] онлайн ва офлайн режимда ўтказилади. Бундан ташқари, талабалар халқаро миқёсда тан олинган инглиз тилини билиш даражасини тасдиқловчи сертификатни тақдим этишлари шарт.

Қўшимча маълумот олиш учун Ўзбекистон Шарда Университети (SUUz) веб -сайтига ташриф буюринг:

https://www.shardauniversity.uz/

Реклама ҳуқуқи асосида

Top