15:30 / 07.12.2021
19998

Табиатни асраш — бизнинг бурчимиз

Сўнгги йилларда ўрмонлар кесилиши бўйича дунё статистикасига эътибор берадиган бўлсак, ҳолат глобал даражада даҳшатли. Бу нафақат ўрмон захирасига эга мамлакатлар, балки бир қатор бошқа давлатлар учун ҳам муҳимдир.

Ўрмонларни кесиш бўйича статистик маълумотларга кўра, ҳар йили дунё бўйлаб ўрмонлар 200 минг км²га қисқаради. Бу эса ўн минглаб ҳайвоннинг ўлимига олиб келади.

Агар биз маълумотни минг гектар майдонда алоҳида давлатлар учун кўриб чиқсак, улар қуйидагича бўлади:

Россия — 4.139;

Канада — 2.45;

Бразилия — 2.15;

АҚШ — 1.73;

Индонезия — 1.6.

Дарахт кесиш муаммоси Хитой, Аргентина ва Малайзияга энг кам таъсир қилади. Сайёрада бир дақиқада тахминан 20 гектар ўрмонзорлар йўқ қилинади. Бу муаммо, айниқса тропик минтақа учун жуда долзарбдир. Масалан, Ҳиндистонда сўнгги эллик йилдаги ўрмон билан қопланган майдон 2 баробар камайди.

Бразилияда ривожланиш учун ўрмоннинг катта майдонлари қисқартирилди. Бу популяция туфайли ҳайвонлар турларининг қисмлари сезиларли даражада камаяди. Африка дунёдаги ўрмон захираларининг тахминан 17 фоизини ташкил қилади. Бу эса 767 миллион гектарни ташкил этади, сўнгги маълумотларга кўра, ҳар йили қарийб 3 миллион гектар ўрмонзорлар йўқ қилинади. Сўнгги асрларда Африкада ўрмонларнинг 70% дан ортиғи йўқ қилинди. Шуни таъкидлаш керакки, дарахт кесишнинг кўп қисми ноқонуний ҳисобланади.

Ўсимликлар дунёси ҳаёт учун зарур кислороднинг асосий манбаидир. Бир гектар майдондаги дарахтлар бир кеча-кундузда ўртача 500 кишини кун давомида кислород билан таъминлашга етади. Бошқача айтганда, тўртта дарахт бир кишининг кислородга бўлган эҳтиёжини қондиради. Ушбу маълумотларни бежиз келтирмадик.

Бу борада Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси, Ўзбекистон Экологик партияси, Ўзбекистон Республикаси ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси ва бошқа бир қатор ташкилотлар томонидан олиб борилаётган кенг кўламли ислоҳотлар доирасида “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси доирасида ҳар йили 200 миллион туп дарахт ва бута кўчатларини экиш ва бу орқали шаҳарлардаги яшил майдонларни ҳозирги 8 фоиздан 30 фоизга ошириш асосий мақсаддир!

Сиз ҳам бу хайрли ишга ўз ҳиссангизни қўшинг, “Яшил макон” умуммиллий лойиҳасида Сиз ҳам иштирок этинг!

Ўзбекистон Экологик партияси матбуот хизмати Ⓣ

Top