Ўзбекистон | 10:33 / 30.12.2021
11340
1 дақиқада ўқилади

Тергов департаментида янги тайинловлар амалга оширилди 

Тергов департаменти аппаратида янги тайинловлар амалга оширилди. Бу ҳақда ИИВ ҳузурида Тергов департаменти ахборот хизмати хабар бермоқда.

Фото: Тергов департаменти

Ички ишлар вазирининг буйруғи билан ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти Таҳлилий бошқармаси ахборот-таҳлил бўлими бошлиғи Улуғбек Авилов эгаллаб турган лавозимидан озод этилиб, Тергов департаменти Тергов ва суриштирув ишни мувофиқлаштириш бошқармаси бошлиғи ўринбосари - тергов фаолиятини мувофиқлаштириш ва назорат қилиш бўлими бошлиғи лавозимига тайинланди.

Фото: Тергов департаменти

Шунингдек, ички ишлар вазирининг буйруғи билан ИИВ ҳузуридаги Жамоат хавфсизлиги масалалари илмий-амалий тадқиқотлар маркази Долзарб муаммоларни аниқлаш, моделлаштириш ва тадқиқотларни ташкиллаштириш сектори бош илмий ходими Собирзода Орипов эгаллаб турган лавозимидан озод этилиб, Тергов департаменти Таҳлилий бошқармаси халқаро ва алоқалар бўлими бошлиғи лавозимига тайинланди.

Мавзуга оид