Санъат музейининг янги биноси лойиҳаси тақдим этилди
Лойиҳани ишлаб чиқишга машҳур меъмор Тадао Андо ва Германиянинг “Atelier Brückner GmbH” архитектура бюроси жалб этилган. Музей “Наврўз” тантаналар саройининг ўрнида барпо этилади.
17 январ куни Тошкентда Ўзбекистон давлат санъат музейи янги биноси лойиҳасининг тақдимоти бўлиб ўтди.
Бино Халқлар дўстлиги санъат саройи, Абулқосим мадрасаси ва Миллий боғ ўртасидаги ҳудудда барпо этилади. Аввалроқ бу ердаги “Наврўз” саройи бузилган эди.
Музейнинг меъморий лойиҳаси билан Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармаси шуғулланяпти. Лойиҳага машҳур архитектор, “Pritsker” меъморчилик мукофоти совриндори Тадао Андонинг “Tadao Ando Architect & Associates” меъморий бюроси жалб этилган.
Бош лойиҳачи сифатида эса Германиянинг “Atelier Brückner GmbH” меъморий бюроси танланган.
Ўзбекистон давлат санъат музейининг дизайн концепцияси катта экспозиция майдони, музей омборхонаси, маъруза хонаси, кутубхона, кафе, шунингдек, томда жойлашган айвон ва боғни ўз ичига олади.
Расмий релизга кўра, музейни лойиҳалаш ишлари, музей майдонига бўлган замонавий талаб ва технологиялардан фойдаланишни инобатга олган ҳолда амалга оширилмоқда.
Тақдимот маросимида бош вазир ўринбосари – туризм ва спорт вазири Азиз Абдуҳакимов, Маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармаси ижрочи директори Гаяне Умерова, қурилиш вазири ўринбосари Шуҳратхўжа Ҳошимов, “Atelier Brückner GmbH” архитектура бюроси вакиллари, шу жумладан, бюронинг бошқарувчи ҳамкори Эберхарт Шлаг, Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги “Tashkent City” халқаро ишбилармонлик маркази қурилиш дирекцияси ва бошқалар иштирок этди.
Лойиҳанинг тўлиқ тақдимоти апрел ойида бўлиб ўтади. Лойиҳа 2022-2023 йилларда амалга оширилиши режа қилинган.
Мавзуга оид
17:02
Тошкентда 4 млн дона пиротехника буюмлари йўқ қилинди
15:28
Светофорнинг қизил чироғида ҳаракатланган Malibu пиёдани уриб юборишига оз қолди
21:43 / 21.11.2024
Тошкентда подъездда қолдирилган велосипед ва коляскалар ППХ томонидан олиб кетилмоқда
19:18 / 21.11.2024