Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Навоийда тарбиячилар кўп қаватли уйларнинг подъездларини ювишга жалб қилинди
Зарафшон шаҳрида боғча ходимлари кўп қаватли уйларнинг подъездларини тозалашга жалб қилинди. Улардан бу борада суратли ҳисобот сўралмоқда. Топшириқни ҳоким бергани айтилмоқда.
Фото: KUN.UZ
Kun.uz манбасига кўра, Зарафшон шаҳар ҳокимининг топшириғи билан ҳудуддаги мактабгача таълим ташкилотлари ходимлари мажбурий тарзда кўп қаватли уйларнинг подъездларини тозалашга жалб этилмоқда. Шаҳар мактабгача таълим бўлими бошлиғи Мавлуда Турсунова Telegram гуруҳда боғчалар раҳбарларига ҳоким шундай топшириқ берганини маълум қилган.

“Ҳурматли директорлар. Мени ҳозир ҳоким чақирди, подъезд масаласида қаттиқ гап эшитдим. Ҳозирдан назоратга олинг, эртага ҳар бир МТТ 20 тадан расм ташлаши шарт. Бугун 17-сонли МТТ бу масалада қаттиқ танқидга олинди. Ҳар куни ўзингиз бошчилигида ушбу масалани уюшқоқлик билан ташкил этинг. Эртага (ҳоким) 11-кичик тумандаги 20- ёки 9-сонли МТТга бориши мумкин. Раҳбарга биринчи савол подъездни ювдингизми, деб берилади. Барча МТТларга навбат билан борилди”, – дея таъкидлаган Мавлуда Турсунова ўз топшириғида.

Шунингдек, топшириқ давомида шаҳардаги 17-сонли МТТ шунча гапдан кейин бор-йўғи 5 та расм ташлагани учун танқидга олингани (ҳоким томонидан) айтилади.

Ҳолат юзасидан ҳозирча шаҳар ҳокимлиги ҳам, Навоий вилояти мактабгача таълим бошқармаси ҳам расмий муносабат билдирмади.
Мавзуга оид
14:10 / 09.12.2025
Навоийда портловчи модда сотган шахс қамалди
09:50 / 02.12.2025
2026 йилдан кўп қаватли уйга қўшимча қават қўшиш учун лойиҳани қайта расмийлаштириш тақиқланади
08:48 / 01.12.2025
Энди боғча тарбиячилари ва психологлар ҳам касбий сертификатдан ўтади
19:10 / 30.11.2025