Ўзбекистон | 11:49 / 04.03.2022
26307
4 дақиқада ўқилади
Реклама

Ҳар бир ота-она гўдакнинг йўтали ҳақида нималарни билиши керак? Бу ҳақдаги сирни баҳам кўрамиз!

Қиш анъанавий равишда шамоллаш, ЎРВИ ва грипп учун мавсум деб ҳисобланса-да, бу касалликлар йилнинг исталган мавсумида ривожланиши мумкин. Бола қанчалик ёш бўлса, хавф шунчалик юқори бўлади. Шамоллаш, ЎРВИ ва гриппнинг характерли белгиларидан бири йўталдир. Ҳаётнинг биринчи йилларида деярли ҳар бир гўдак йўтал каби ёқимсиз симптомга дуч келади. Йўтал – организмнинг ташқи муҳит (аллерген, овқат қолдиқлари, микроорганизмлар)нинг агрессив таъсирига бўлган ҳимоя жавоб реакцияси ҳисобланади. Бошқача айтганда йўтал нафас йўлларини турли зарарли омиллардан тозаланишининг энг самарали усули саналади. Боладаги йўтал (лотин. tussis) – педиатр билан боғланишнинг энг кенг тарқалган сабабларидан биридир.

Гўдакларни даволашда дори воситаларини жуда эҳтиёткорлик билан танлаш лозим. Дорининг таркиби, хавфсизлиги, самарадорлиги, мавжуд бўлиши мумкин бўлган ножўя таъсири муҳим аҳамиятга эга. Шубҳасиз, дорининг ёқимли таъми ва хушбўйлиги афзаллик ҳисобланади. Кўпинча гўдакларга йўталга қарши сироплар тавсия этилади, чунки улар чақалоқнинг ошқозон-ичак трактига салбий таъсир кўрсатмайди, улар юмшоқ, лекин самарали таъсир қилади.

Ўткир респиратор вирусли инфекцияларнинг дастлабки кунларида йўтал қуруқ ёки балғамсиз бўлади. Aммо бир неча кун давомида яллиғланиш, пастки нафас йўллари шиллиқ қаватларида ортиқча балғам ишлаб чиқаришига олиб келади. Бу эса нафас йўлларида нам, балғамли йўтал ҳосил бўлиши билан характерланади.

Йўтал халқумнинг яллиғланиши, бронхлар яллиғланиши, аллергик касалликлар, бронхиал астма, кўк йўтал, қизамиқ ва айрим ҳолларда гельментоз натижасида вужудга келиши мумкин. Бундан ташқари, ёш болаларда қуруқ йўталнинг пайдо бўлиши нафас йўлларидаги ёт жисмлар сабабли ҳам бўлиши мумкин. Шу сабабли йўталнинг сабабини аниқлаш, уни тўғри даволашда муҳим омил ҳисобланади.

Ўткир респиратор вирусли инфекциялар сабабли вужудга келган қуруқ йўтални даволашнинг асосий мақсади уни ҳўл, балғамли шаклга ўтказишдир. Бунинг учун муколитик, балғам кўчирувчи ва йўталга қарши дорилардан ташқари, ётоқда дам олиш, кўп миқдорда илиқ ичимликлар ичириш ва ишқорий ингаляциялар қўлланилади.

Боладаги қуруқ тунги йўтал ўткир ларинготрахеитнинг аломати бўлиши мумкин. Бу ҳолатда юқоридаги чора-тадбирлардан ташқари бола жойлашган хонадаги ҳаво етарли даражада салқин ва намликда бўлишига ҳам аҳамият бериш лозим.

Нам, балғамли йўтални даволашда барча даво чоралари балғам ажралиши самарадорлигини оширишга қаратилади. Бунинг учун балғамнинг ёпишқоқлигини камайтирувчи ва унинг чиқишини яхшиловчи йўталга қарши воситалар қўлланилади.

Кўп ҳолатларда болалар учун ўсимликлардан тайёрланган дорилар тавсия этилади, бу дорилар балғамнинг нафас йўллари орқали тезроқ чиқишини таъминлашга ёрдам беради. Aгар йўталга қарши дорилар таркибига арпабодиён, қизилмия экстрактлари киритилган бўлса, бу компонентларнинг ични юмшатиш таъсирини ҳисобга олиш керак. Ўсимликлардан тайёрланган дори воситаларидан фойдаланганда, дорининг таркибий қисмларига аллергик реакциялар пайдо бўлиш эҳтимолини истисно қилиш керак.

Аэролет сиропи чақалоқлардаги қуруқ ва нам йўтални даволаш учун тавсия қилинади. У фақат табиий ингредиентларни ўз ичига олади ва асосий фаол модда – печак барглари экстрактини сақлайди. Аэролетнинг балғам кўчирувчи таъсирига қўшимча равишда бронхларни кенгайтирувчи ва яллиғланишга қарши таъсири хам  мавжуд бўлиб, бу айниқса бронхообстукция билан кечувчи касалликларни даволашда самарали ҳисобланади.

 Сиропни қўллашда ёш чекловлари йўқ, шу сабабли болада йўтални даволаш учун, ҳатто ҳаётнинг биринчи кунларидан ҳам фойдаланиш мумкин.   

Аэролет қулай шиша идишларда ўлчов қалпоқчаси билан ишлаб чиқарилиб, таркибида спирт, шакар ва бўёқлар сақламайди. Аэролет сиропининг шубҳасиз афзаллиги шундаки, у ёқимли гилос таъмига эга.

Ўзингизни ва яқинларингизни асранг!

Реклама ҳуқуқи асосида