Тошкент шаҳар ҳокимига янги ўринбосар тайинланди
Алексей Хен Тошкент ҳокимининг ахборот технологияларини жорий этиш бўйича ўринбосари этиб тайинланди. У ўзи ишлаб келаётган Рақамли ривожланиш департаментига раҳбар бўлди.
Алексей Хен Тошкент шаҳар ҳокимининг ахборот технологияларини жорий этиш бўйича ўринбосари — Рақамли ривожланиш департаменти раҳбари лавозимига тайинланди. Бу ҳақда пойтахт ҳокимлиги матбуот хизмати хабар бермоқда.
Алексей Хен бунга қадар Рақамли ривожланиш департаменти директорининг биринчи ўринбосари эди.
У Тошкент шаҳри ҳокими ўринбосари лавозимида бу лавозимда 2020 йилнинг июлидан буён ишлаб келган Сардор Абдуллаев ўрнини эгаллади.
Алексей Хен 1983 йилда Хоразм вилоятида туғилган. 2005 йилда Тошкент давлат юридик институтини (ҳозирги ТДЮУ) тамомлаган. Тайинловга қадар Тошкент шаҳар ҳокимлиги ҳузуридаги «Рақамли ривожланиш департаменти» масъулияти чекланган жамияти директорининг биринчи ўринбосари вазифасида ишлаган.
Мавзуга оид
16:31 / 04.11.2024
Ўзбекистоннинг Индонезиядаги янги элчиси тайинланди
15:44 / 01.11.2024
Андижон вилояти ҳокими ўринбосари қамоққа олинди
18:28 / 30.10.2024
Мактабгача ва мактаб таълими вазирига янги биринчи ўринбосар тайинланди
18:32 / 28.10.2024