Жамият | 17:32 / 22.04.2022
16975
6 дақиқада ўқилади

Онколог Жамила Пўлатова Cosmo ўқувчиларига саратон касаллигини даволаш ҳақида сўзлаб берди

Фото: Жамила Пўлатова

Республика ихтисослаштирилган онкология ва радиология илмий-амалий тиббиёт маркази таянч-ҳаракат тизими ўсмалар бўлими илмий директори Россиянинг Cosmopolitan нашрига берган интервьюсида саратон касаллигининг ёшариш тенденцияси, онкологик патологиядан ўлим сабаблари ва аҳолининг онкологик ҳушёрлигининг аҳамияти ҳақида суҳбатлашди.

Тиббиёт бир жойда турмайди ва соғлом турмуш тарзи узоқ вақтдан бери урфга айланди. Шу билан бирга, саратон касаллигининг фоизи ўсишда давом этмоқда. Сабаби нима?

Онкологик касалликларнинг ривожланишига таъсир қилувчи кўплаб омиллар мавжуд, жумладан, атроф-муҳит бизга тўлиқ боғлиқ эмас. Аммо сиз ҳақсиз, илм-фан тўхтамайди – диагностика имкониятлари анча олдинга кетган. Саратон скрининги касалликнинг дастлабки босқичида аниқланган онкологик патологиянинг улушини оширади, шу билан бирга даволаниш имкониятини оширади. Яъни саратон қанчалик эрта аниқланса, тикланиш эҳтимоли шунчалик юқори бўлади. Афсуски, барча беморлар бизга дастлабки босқичда мурожаат этавермайди, шунинг учун биз аҳолининг билим даражасини оширишни, бирламчи тиббий ёрдам шифокорлари ва тор мутахассисларнинг онкологик ҳушёрлигини оширишни истаймиз. Шулар орқали биз ўлимнинг камайишига эришамиз.

Фото: Жамила Пўлатова

Онкологиядан ўлим ҳақида гапириш одатий ҳолдир, аммо айнан нима кўпроқ - ўлим ҳолатларими, ёки тузалиб кетиш ҳолатларими?

Ташхис қўйилгач, беш йиллик босқични босиб ўтганлар сони ортиб бормоқда. Аммо очиқчасига айтганда: қоида тариқасида, беморлар шифокорларга ўтказиб юборилган босқичларда мурожаат қилишади, бу эса ўлимнинг юқори кўрсаткичларида намоён бўлади. Аниқлаш қийин бўлган агрессив ноёб ўсмалар мавжуд. Ва аниқлаш қийин бўлган ва кейинги босқичларда аниқланган нарса, афсуски, ўлимни оширади.

Диагностиканинг қайси турлари энг самарали ҳисобланади? Қайси ёшда мунтазам текширувдан ўтишни тавсия қиласиз?

Статистик маълумотларга кўра, янги ҳолатларнинг 60 фоизи саратоннинг энг кенг тарқалган ўнта турида учрайди. Аёлларда бу, масалан, кўкрак ва бачадон бўйни саратони. Шу билан бирга, мутахассиснинг мунтазам кузатуви ва текшируви онкологияни эрта босқичда аниқлаш имконини беради. Диагностика вариантлари ҳар хил, қоида тариқасида, бу маммография (агар кўкрак шиши шубҳа қилинган бўлса), ЭГДФС, колоноскопия ва бошқалар. Шу билан бирга, гистология диагностиканинг асосий усули бўлиб келган ва шундай бўлиб қолади. Афсуски, саратон ёшлар касаллиги бўлишга мойил эканлигини тан олиш керак.

Умумий қон тести билан онкологияни аниқлаш мумкинми?

Агар таҳлилларда бирон бир ўзгаришлар бўлса, демак, бу жуда ўтиб кетган босқич, аммо биз айнан онкология ҳақида гапирганимизда. Дастлабки босқичларда, афсуски, биз диагностика ўтказадиган таҳлилларда ўзгаришларни топиш мумкин эмас. Афсуски, саратонни аниқлаш қийин, чунки дастлабки босқичларда у деярли ҳеч қандай аломат бермайди. Тери, сут безлари, оғиз бўшлиғи каби ташқи локализация ҳолатида ҳам беморлар кўпинча кеч ёрдам сўрашади.

Интернетдаги ақлли мақолаларни ўқиб чиққандан сўнг, ўз-ўзини даволаш ва ташхис қўядиган одамлар бор (бу айниқса аёллар ҳақида). Сизнингча, онкология ҳақида гапирадиган бўлсак, бундай «маълумот» ёрдам берадими ёки зарар келтирадими?

 Агар инсон хабардор бўлса яхши - бемор маълумотга эга эканлиги дарҳол кўринади, бу диагностика ва даволаш тактикасини муҳокама қилиш жараёнини сезиларли даражада осонлаштиради. Аммо шуни таъкидлаш керакки, агар одам ўз вақтида шифокорга бориш учун маълумотдан фойдаланса, бу ажойиб, аммо даволанишда у сертификатланган мутахассиснинг фикрига эмас, балки ўз тахминларига таянса, у ҳолда қоида тариқасида, бу фақат зарар келтиради.

Сиз 20 йилдан бери шу касбдасиз,  қачондир ҳаммасини ташлаб кетиш истаги пайдо бўлганми?

Мен ташлаб кетолмайман. Бу менинг ҳаторим. Бундан ташқари, тиббиётда авлодлар узлуксизлиги тамойили муҳим аҳамиятга эга, сиз барча билим ва тажрибангизни кейинги авлодга ўтказишингиз керак, бу мактаб. Кейин эса, биз нафақат мутахассисларни тарбиялаймиз, балки улар ҳамдардлик туйғусига эга ва ҳаётни сақлаб қолиш учун ҳамма нарсани қилиш қобилиятига эга, ўз ишининг телбаси ва содиғи бўлиши даркор. Яхшиямки, менинг ёнимда айнан шундай инсонлар. Ҳозир биз онкологларнинг кейинги авлодини, иқтидорли, илғор фикрловчи ва ижодкорларни тарбиялаяпмиз, шу мақсадда Онко-мактабини ташкил этдик.

Жамила Пўлатованинг Онко-мактаби ҳақида батафсил маълумот беринг. Унинг ўзига хослиги нимада?

Менга Онко-мактабини яратиш ғояси карантин даврида, ҳамма юқори малакали кадрларнинг кескин танқислигига дуч келганда, хорижда даволаниш ва чет элдан мутахассисларни таклиф қилиш имкони бўлмаганда пайдо бўлди. Онко-мактабининг асосий мақсади онкологларнинг янги авлодини тарбиялаш, шунингдек, тиббий таълимни давом эттиришдир. Шуни таъкидлаш керакки, онкология тиббиётнинг жадал ривожланаётган соҳаси бўлиб, унда беморларни бошқаришда концептуал ўзгаришлар мавжуд, бу ўз навбатида мутахассислардан доимий равишда ўз устида ишлашни талаб қилади.

Бир дона яхши шифокор мингта беморга ёрдам бера олади. Мақсад, иложи борича кўпроқ шифокорларни тайёрлаш, уларнинг ҳар бири минг кишини даволай олишидир. Ҳа, кадрларни хорижга ўқитиш учун жўнатишимиз мумкин, аммо бу ерда энг яхши чет эллик мутахассисларни таклиф қилиб, мактаблар ташкил қилганимиз маъқул. Шундай қилиб, биз кўпроқ нарсани ёритамиз, кейин ҳар бир мутахассис ўз ворисларини ўстира олади ва занжирдан пастга тушади. Бу оддий математика. Бизда имконсиз нарсани қила оладиган ажойиб шифокорларимиз бор. Нега беморлар даволаниш учун бошқа мамлакатларга боришади? Келинг, бу ерда ўз Европамизга эга бўлайлик!

Мавзуга оид