14:26 / 13.05.2022
24673

Ер остидаги ҳаёт ва йўл ёқасидаги қабрлар. Уруш суратлари

Украинадаги урушнинг 78-куни ўтди.

Германиянинг Франкфурт аэропортида Полшадан 30 нафар украиналик ярадор аскар олиб келинишини кутиб турган тез тиббий ёрдам машиналари. Фото: AP Photo/Michael Probst

Украинада уруш бўйича сўнгги маълумотлар

  • The Wall Street Journal Киев областидаги Мотижин ва Ясногородка посёлкалари ўртасидаги «ўлим йўли» ҳақида хабар берди — у ерда 37 кишининг жасади топилган.
  • «Азов» полки командири Святослав Паламар «Азовстал» заводи ҳудудида тинч аҳоли вакиллари қолмаганини айтди — уларнинг барчаси эвакуация қилинган. Украина ҳукумати «Азовстал» ҳимоячиларини россиялик ҳарбий асирларга алмашишга тайёрлигини айтган.
  • Украина Қуролли кучлари Бош штаби эрталабки маълумотларида россияликлар Донбассда ҳужум қилаётгани, Харков атрофида эса мудофааланаётгани ҳамда чекинаётгани, бошқа жойларда отишмалар давом этаётганини маълум қилди.
  • Америкадаги урушларни тадқиқ қилувчи институт 12 май кунидаги вазият бўйича қилган таҳлилида Россия армияси Изюм жанубидан бостириб кириб, украинларнинг Донбассдаги йирик гуруҳини қуршовга олиш режасидан воз кечишга мажбур бўлгани ва энди кичикроқ кўламдаги вазифалар тўғрисида қайғураётгани айтилган.
  • Финландия ташқи ишлар вазири Пекка Ҳаависто мамлакат катта эҳтимол билан кейинги ҳафтадаёқ НАТОга аъзо бўлиш тўғрисида ариза топшириши ва ўша вақтда бу ишни Швеция ҳам қилиши кутилаётганини айтди.

Донецк области

Пилипчатино осмонида ракеталардан қолган излар. Ҳозирда Донбассда фаол ҳарбий ҳаракатлар давом этмоқда
Yasuyoshi Chiba / AFP / Scanpix / LETA
Пилипчатинодаги уй артиллерия зарбаларидан кейин
Yasuyoshi Chiba / AFP / Scanpix / LETA
Бахмут шаҳрида Россия ҳарбийлари томонидан ўққа тутилган уй вайроналари орасида чақалоқ каравоти кўринмоқда
AP Photo/Andriy Andriyenko

Харков 

Уруш даврида бомбапанагоҳ сифатида фойдаланилаётган метро бекати. Украин ҳарбийлари ҳозирда Харков атрофида муваффақиятли юриш қилмоқда
Mstyslav Chernov / AP / Scanpix / LETA
Метро бекатларидан биридаги вагонда яшаётган қиз
Mstyslav Chernov / AP / Scanpix / LETA
Адабиёт кафедраси доценти Михайло Сподарец уйининг ертўласидан туриб талабаларига онлайн дарс ўтмоқда
AP Photo/Mstyslav Chernov

Запорожье области, Камишеваха посёлкаси 

Маҳаллий аҳоли вакили зарбага учраган уйини тозаламоқда. Запорожье маъмуриятига кўра, аҳоли яшовчи район ўққа тутилиши оқибатида камида бир киши вафот этган.
Gleb Garanich / Reuters / Scanpix / LETA
Зарбалар оқибатида уйи вайрон бўлган камишевахалик кекса ёшли аёл
Gleb Garanich / Reuters / Scanpix / LETA

Киев 

Киев марказида самокатда ҳаракатланаётган ёшлар. Шаҳар мэри Владимир Кличко ҳозирча шаҳарга қайтмоқчи бўлаётганларнинг хавфсизлиги тўлиқ таъминланмаганини айтиб келмоқда. Унинг сўзларига кўра, пойтахт ҳамон «Россиянинг асосий мақсади» бўлиб қолмоқда.
Roman Pilipey / EPA / Scanpix / LETA
Ёнилғи қуйиш шохобчаси томон ўз автомобилини итариб бораётган кишилар. Украинада — ёнилғи танқислиги кузатилмоқда. Киевдаги шохобчаларнинг ярми ёпилган.
Oleg Petrasyuk / EPA / Scanpix / LETA
Киев атрофидаги жангларда яксон этилган рус танки пойтахтда кўргазмага қўйилди
AP Photo/Efrem Lukatsky

Мариупол 

Мариуполда зарбалар вақтида вайрон бўлган кўп қаватли уй. Шаҳар россиялик ҳарбийлар томонидан ишғол этилган, аммо «Азовстал» заводида жойлашган украин ҳарбийлари қаршилик кўрсатишда давом этмоқда.
Петр Ковалев / ТАСС
ДХР ФВВ ходимлари Мариупол учун шиддатли жанглар вақтида вайрон бўлган Драматик театр биноси ҳудудида ишламоқда. Бу ерга юзлаб кишилар яширинган вақтда бинога бомба ташланган. Фото: AP Photo

Рубежное, Луганск облати 

Шаҳар кўчаларидан биридаги мозор. Рубежное «Халқ коменданти» («Камброд» номли) РИА Новости агентлигига шаҳар ЛХР кучлари назоратида эканини айтган, аммо шаҳар учун жанглар давом этмоқда.
Станислав Красильников / ТАСС
Маҳаллий аҳолига егулик тарқатилиши. Фото: Станислав Красильников / ТАСС
Шаҳарнинг кўриниши. Фото: Станислав Красильников / ТАСС

Днепр 

Кун ботиш вақтида сайрга чиққан жуфтлик. Днепрга ҳозиргача Украинанинг бошқа ҳудудларидан 90 мингга яқин киши кўчириб келинган.
Daniel Ceng Shou-Yi / ZUMA Press Wire / Scanpix / LETA
Мавзу
Россия-Украина уруши
2022 йил 22 феврал куни Россия Украина чегарасидан ўтиб, қўшни мамлакатга бостириб кирди. Украина армияси жанг таклиф қилди.
Барчаси
Top