Ўзбекистон | 10:56 / 23.05.2022
18630
2 дақиқада ўқилади

Олтинкўл туманига янги ҳоким тайинланди 

Ҳоким ёрдамчиси туман ҳокими бўлди. У аввалроқ вилоят миқёсида юқори лавозимларни эгаллаган.

Фото: Kun.uz

Андижон вилоятининг Олтинкўл тумани ҳокими тайинланди. Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги хабар беришича, Муҳаммадмусо Орифжонович Обидов Олтинкўл тумани ҳокими сифатида иш бошлади.

Муҳаммадмусо Обидов 1984 йил Марҳамат туманида туғилган, 2005 йилда Андижон муҳандислик иқтисодиёт институти, 2018 йилда Ўзбекистон Республикаси Банк-молия академиясини тамомлаган.

У меҳнат фаолияти давомида Марказий банк Андижон вилояти Бош бошқармаси бошлиғининг  ўринбосари, Ташқи иқтисодий фаолият Миллий банк Андижон бўлими бошқарувчиси сифатида ишлаган.

2022 йил январидан Андижон вилояти Қўрғонтепа тумани «Чорвадор» маҳалла фуқаролар йиғини тадбиркорликни ривожлантириш, аҳоли бандлигини таъминлаш ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича ҳоким ёрдамчиси лавозимида эди.

  • Олтинкўл туманига 2020 йилнинг октябр ойида ҳоким этиб тайинлаган Иқболбек Матрўзиев 2020 йил апрел ойида президент раислигидаги видеоселектор йиғилишида лавозимидан озод этилганди.
  • Маълумот ўрнида, шу йилнинг март ойида Мўйноқ туманига ҳам ҳоким ёрдамчиси ҳоким этиб тайинланган эди.

Мавзуга оид