Тиббиётдаги инновациялар: роботларнинг шифокор ва беморга қандай ёрдами тегмоқда?
Аnadolu тиббиёт маркази мутахассислари роботлаштирилган қурилма ёрдамида бажариладиган операциялар ва уларнинг афзалликлари ҳақида сўзлаб беришмоқчи.
Замонавий тиббиёт кундан кунга ривожланиб бормоқда ва инновацион услубдаги даво муолажалари амалиётга тобора кенгроқ татбиқ қилинмоқда. Бугунги кунда Da Vinci роботи ёрдамида реабилитация жараёни узоқ давом этадиган мураккаб операцияларни муваффақиятли бажариш имкони мавжуд. Робот жарроҳлик аралашувининг муваффақиятини таъминлаш билан бирга, амалиётдан сўнг беморнинг жисмоний жиҳатдан тез тикланиши ва одатий ҳаёт тарзига қайтишида ёрдам беради.
Американинг жаҳонга машҳур Jons Hopkins Medicine клиникаси билан ҳамкорликда яратилган ва фаолият юритаётган Anadolu тиббиёт маркази (Истанбул, Туркия) мутахассислари янги усулнинг афзалликлари ҳақида сўзлаб беришди.
Албатта, операцияларни, роботнинг бир ўзи амалга оширмайди – уларни жарроҳ масофадан туриб бошқаради. Бироқ роботлаштирилган қурилмадан фойдаланиш орқали жарроҳ бемор учун минимал шикастли усулда ҳатто энг мураккаб операцияларни ҳам ўта аниқлик билан муваффақиятли амалга ошириши мумкин.
Жарроҳ операцияни масофадан туриб, роботнинг тўрт қўлини консоль ёрдамида бошқарган ҳолда олиб боради. Ҳар бир манипуляторнинг ўз вазифаси бор – улар скальпель, тутқич, коагулатор ва аспиратор вазифасини бажаради.
Икки манипулятор – бу жарроҳнинг икки “қўли” бўлиб, улар ёрдамида операция амалга оширилади. Дарвоқе, робот “қўл”лари инсон қўли етиб бора олмайдиган жойларга ҳам кириши мумкин, бу эса амалиётнинг янада самаралилиги ва аниқлигини таъминлайди.
Учинчиси – тасвирни жарроҳ учун 3D шаклда консолга узатувчи камерадир. Агар керак бўлса, у тасвирни 10 баробар катталаштириб кўрсатиши мумкин.
Тўртинчи манипулятор жарроҳга тўсқинлик қилувчи тўқималарни олиб ташлаш учун зарур. Робот манипуляторлари 540 даражали ўлчамда ҳаракатлана олади ва инсон қўллари бажарадиган барча ҳаракатларни уддалайди.
Шифокорнинг ўзи бу вақтда бемордан бир неча метр узоқликда жойлашган бўлса-да, консоль ёрдамида у роботнинг “қўл”ларини ҳаракатдан тўхтатиши ёхуд у ёки бу ҳудудга кўчириши мумкин. Айни дамда беморнинг ёнида яна бир шифокор туради – у роботга операция учун барча зарур воситаларни узатади.
Ушбу усулнинг афзалликлари жуда ҳам кўп. Бемор учун афзаллиги шундаки, операция унинг танасидаги бир нечта кичик кесмалар орқалигина ўтказилади. Бу эстетик жиҳатдан афзал бўлибгина қолмай, жароҳат ўрни битишида ҳам камроқ вақт талаб этади. Қолаверса, қон йўқотиш, оғриқ, инфекция хавфи каби операциядан кейинги асоратлар сезиларли даражада камаяди. Ушбу турдаги жарроҳлик аралашувидан сўнг тикланиш жараёни анча тез кечади, бу шифохонага ётгач, бир неча кун ўтиб, одатий ҳаёт тарзига қайтиш имкони демакдир.
Урологияда робот простата саратонидаги ўсимтани тез ва кам шикастли тарзда олиб ташлаш, буйрак саратонидан халос этиш ёки зарурат туғилганида буйрак ёхуд пешоб каналининг ўзини олиб ташлаш, шунингдек, аёлларда сийдик пуфаги тушишини коррекциялаш имконини беради.
Яна бир соҳа – умумий жарроҳлик бўлиб, робототехника ёрдамида ошқозон, ичак, қизилўнгач, талоқ, жигар ва ўт йўллари, эндокрин тизим аъзоларини операция қилиш мумкин.
Юрак қон-томир жарроҳлигида ҳам роботнинг хизмати беқиёс. Чунки унинг ёрдамида кўкрак қафасини кесмай туриб, фақат кичик тешиклар очган ҳолда жарроҳлик аралашувини амалга ошириш имкони бор. Ушбу усулдаги амалиётдан сўнг бемор одатий ҳаёт тарзига анча тез қайтади.
Истанбулда жойлашган Аnadolu тиббиёт марказида узоқ вақтдан бери юқорида тилга олинган барча йўналишлар бўйича роботлаштирилган операциялар муваффақиятли амалга оширилмоқда.
“Бу усул амалда жуда яхши самара берди. Максимал аниқлик талаб қиладиган энг мураккаб операцияларда ҳам ажойиб натижаларга эришдик ва анъанавий очиқ жарроҳликдан фарқли ўлароқ, бунда бемор тез тузалиб, кундалик ҳаёт тарзига тез қайтмоқда”, дейди онкоурология бўлими мудири, онкожарроҳ Илкер Тинай.
Сиз Аnadolu тиббиёт марказининг Тошкентдаги расмий ваколатхонасига сўров юбориш орқали онкологияга қарши курашнинг энг сўнгги усуллари ҳақида батафсил маълумотга эга бўлишингиз, шунингдек, касаллигингиз ва сизга тавсия этилган муолажа бўйича шифокорлардан бепул маслаҳатлар олишингиз мумкин.
Мурожаат учун телефонлар: (+998) 90-114-46-66, (+905) 30-954-30-22.
Е-mail: anadolu.tashkent@anadolusaglik.org
Cайт: anadolumedicalcenter.ru
Facebook: fb.com/anadolumedical.official
Instagram: @anadolumedicalcenter_ru
Реклама ҳуқуқи асосида