Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистон | 07:22 / 21.06.2022
11765
1 дақиқада ўқилади
1-синфга онлайн қабул тизими ишга туширилди
2022-2023 ўқув йили учун умумтаълим мактабларига 1-синфга онлайн қабул учун рўйхатдан ўтиш ва ариза топшириш жараёни бошланди.
Фото: Kun.uz
Қабул учун аризаларни my.maktab.uz электрон платформаси орқали топшириш мумкин.
Хизмат Тошкент шаҳри, Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлар марказидаги умумтаълим мактаблари учун мавжуд.
Қабул жараёнлари бўйича қўшимча маълумотларни @mymaktab_uz телеграм канали ёки 71 203-07-04 телефон рақами орқали олиш мумкин.
Бундан олдин янги ўқув йилида 700 мингдан ортиқ бола 1-синфга ўқишга қабул қилиниши хабар берилганди.
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш