Россиянинг «Эскалатор» компанияси вакили Тошкент шаҳар ҳокимлиги таъсисчилигидаги корхона қарийб 20 йиллик қарздорликни тўлаб бермаётгани юзасидан Kun.uz’га мурожаат қилди. Таҳририят мурожаат бўйича кичик суриштирув олиб борди. 

Маълум бўлишича, 1998 йил Россиянинг «Эскалатор» ЁАЖ ва Қурилаётган метрополитен линияси дирекцияси ўртасида эскалатор ускуналари етказиб бериш бўйича жами 9,1 млн долларлик шартнома имзоланган. Россия компанияси томонидан шартнома асосида жами 11 тўплам (комплект) эскалатор ускуналари ва уларнинг эҳтиёт қисмлари етказиб берилган ҳамда қурилиш-монтаж ишлари амалга оширилган. 

2001-2005-йиллар давомида Тошкент шаҳар ҳокимлигининг бюджет ва бюджетдан ташқари маблағлари ҳисобидан 6,5 млн доллар миқдорида тўловлар амалга оширилган. 2,6 млн доллар қарздорлик эса бугунги кунгача тўланмаган. 

Ушбу қарздорликни ёпиш мақсадида 2002 йил 2 октябрда Вазирлар Маҳкамасининг тегишли қарори қабул қилиниб, мақсадли йўналиш белгилаб берилган. Бироқ шунда ҳам ҳокимлик қарздорликни ёпмаган. 

Ўтган вақт мобайнида Россия компанияси билан шартнома қилган ташкилот – Қурилаётган метрополитен линияси дирекцияси бир неча марта қайта ташкил этилган. Хусусан, 2016 йил «Toshkent Texnotrans Locistik» ДУК сифатида ташкил қилинган, унинг ягона таъсисчиси 100 фоизлик улуш билан Тошкент шаҳар ҳокимлиги ҳисобланади. 

2018 йил Тошкент шаҳар туманлараро иқтисодий суди ишни кўриб чиқиб, мавжуд қарздорликни «Toshkent Texnotrans Locistik» ДУК ҳисобидан «Эскалатор» компанияси фойдасига ундириш ҳақида қарор чиқарган. Ушбу суд ишида низо предметига нисбатан мустақил талаблар билан арз қилмайдиган учинчи шахслар сифатида қатнашган Тошкент шаҳар ҳокимлигига қарзни қоплашда ёрдам кўрсатилиши лозимлиги белгиланган. 

Шу тариқа, суд қарорига мувофиқ ижро варақаси чиқарилиб, МИБнинг Шайхонтоҳур тумани бўлимига юборилган. Аммо МИБ томонидан «Toshkent Texnotrans Locistik» ДУК 2,6 млн долларлик қарзни қайтариш учун етарли маблағ ёки мулкка эга эмаслиги аниқланган. 2021 йил 2 март куни МИБ «Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида»ги қонун