Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Германияда АҚШ бошчилигида НАТО машғулотлари ўтказилади
Машғулотларда АҚШ армиясидан 1800 нафарга яқин, Буюк Британия, Германия, Грузия, Италия, Полша, Туркия, Финландия, Франция, Эстония ва бошқа мамлакатлардан 1200 нафар ҳарбийлар иштирок этади.
АҚШнинг Европа ва Африкадаги қўмондонлиги Германияда НАТОга аъзо 19 мамлакат ва алянс ҳамкорларининг 3 мингга яқин ҳарбий хизматчилари иштирокида 24 июлгача давом этадиган Dynamic Front машғулотларини бошлайди.
Машғулотларда иштирок этадиганларнинг 1800 нафарга яқинини АҚШ армияси, қолган 1200 нафарини Буюк Британия, Германия, Грузия, Италия, Полша, Туркия, Финландия, Франция, Эстония ва бошқа мамлакатлар ҳарбийлари ташкил этади.
18-23 июл кунлари Бавариядаги Графенвёр полигонида ўқ отиш машғулотларини ўтказиш режалаштирилган. Машғулотларга НАТО мамлакатларининг 80га яқин артиллерия тизимлари жалб этилади.
Европада Dynamic Front машғулотлари 2015 йилдан буён ўтказиб келинади.
Мавзуга оид
12:04 / 18.06.2026
Ўзбекистон ва Германия биринчи хонимлари инклюзив таълим масалаларини муҳокама қилди
21:45 / 17.06.2026
Audi янги авлод А6 Allroad’ни тақдим этди
20:04 / 17.06.2026
Ўзбекистон ва Германия президентлари бир қатор иқтисодий лойиҳаларни ишга туширди
10:05 / 17.06.2026