Украинадаги урушнинг 138-куни ўтди. Сўнгги маълумотлар: 

  • 11 июл куни Давлат думаси Россияга «қуролли босқинни қайтарган» чегарачиларга фахрий мақомини беришни таклиф қилди. 
  • Украина қуролли кучлари россияликларнинг Херсон области Нова Каховка шаҳрида жойлашган ҳарбий омборхонасига зарба йўллади. Бу шаҳар урушнинг илк кунидан буён Россия назорати остида қолмоқда. Харкив области ва Запорижжянинг Мелитопол районида — «янги тайинланган» ҳукумат вакилларига навбатдаги суиқасдлар уюштирилди.
  • Донецк областидаги Часив Яр шаҳрига берилган ракета зарбаси оқибатида ҳалок бўлганлар сони 34 кишини ташкил этмоқда. Қурбонлар орасида тўққиз ёшли бола ҳам бор.
  • Украина буғдой олиб кетиш учун келган саккизта хорижий кема ҳақида маълумот берди.
  • Донецк областидан аҳолининг 80 фоизи эвакуация қилинган. У ерда тинч аҳоли вакиллари бўлган 340 минг киши қолмоқда.
  • Украина ТИВ Владимир Путиннинг украиналикларга РФ фуқаролигини бериш тартибини соддалаштириш бўйича қарорини «мамлакатни босиб олиш курсини давом эттириш» сифатида баҳолади.
  • Россияда уруш бошидан буён 5300 сайт блокланган. Жумладан, барча мустақил нашрлар, Твиттер, Инстаграм ва Фейсбук ҳам.
  • Сешанба куни Украинанинг босиб олинган ҳудудларидан бошқа барча регионларида ҳаво ҳужумидан огоҳлантирувчи тревогалар янгради. Миколайив шаҳрида кучли портлашлар рўй берган, шаҳар мэри Александр Сенкевич аҳолидан бомбапанагоҳларни тарк этмасликни сўраган.

Қуйида 11 июл куни Украинанинг турли ҳудудларида олинган суратлар:

Херсон

Херсон области аҳолиси пенсия учун навбатда турибди. Май ойи бошида областнинг оккупантлар томонидан тайинланган маъмурияти пенсиялар энди рублда берилишини эълон қилганди. Фото: Сергей Бобилев / ТАСС
Херсон кўчасидаги россиялик ҳарбий. Март ойи бошидан буён Херсон областининг катта қисми россияликлар томонидан ишғол этилган, сўнгги вақтларда Украина қуролли кучлари ушбу ҳудуддаги қатор қишлоқларни озод қилиб келмоқда. Фото: Сергей Бобилев / ТАСС

Харкив