09:53 / 13.07.2022
2168

Махсус иқтисодий зоналар иштирокчиларига фойда солиғи бўйича имтиёз бериш муддати белгиланди

“Солиқ кодексига қўшимча ва ўзгартишлар киритиш тўғрисида”ги қонун президент томонидан имзоланди.

Фото: Kun.uz

“Ҳуқуқий ахборот” каналида ёзилишича, киритилган қўшимчалар билан махсус иқтисодий зоналар иштирокчиларига фойда солиғи бўйича имтиёз бериш муддатлари белгиланди. 

Унга кўра, имтиёз муддати инвестиция ҳажмига қараб:

  • 3 млн АҚШ долларидан – 5 млн АҚШ долларигача инвестиция учун – 3 йил;
  • 5 млн АҚШ долларидан – 15 млн АҚШ долларигача инвестиция учун – 5 йил;
  • 15 млн АҚШ доллари ва ундан кўп инвестициялар учун –10 йил муддатга фойда солиғидан озод қилинади.

Муддатлар ишлаб чиқариш объекти фойдаланишга қабул қилинган санадан ҳисобланади.

Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

Top