08:00 / 20.07.2022
2345

Ўзбекистонда маҳалланинг «фаол» моделини жорий этиш режалаштирилмоқда

Маҳалла “фаол” моделини жорий этиш, уни аҳоли муаммоларини бевосита ҳал қилиш ҳамда ҳудудни ривожлантириш учун зарур ресурс ва имкониятлар билан таъминлаш мақсад қилинган.

Видеодан кадр

Янги таҳрирдаги "Фуқароларнинг ўзини-ўзи бошқариш органлари тўғрисида"ги қонун лойиҳаси ишлаб чиқилди. Бу ҳақда АОКАда ўтказилган брифингда Маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш вазирлиги ахборот хизмати раҳбари Саодат Боймирзаева маълум қилди.

Қайд этилишича, "Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари тўғрисида"ги ҳамда “Маҳалла тўғрисида”ги қонун лойиҳалари ишлаб чиқилиб, Вазирлар Маҳкамасига киритилди.

Маҳалланинг “фаол” моделини жорий этиш, уни аҳоли муаммоларини бевосита ҳал қилиш ҳамда ҳудудни ривожлантириш учун зарур ресурс ва имкониятлар билан таъминлаш мақсад қилингани айтилади.

Вазирликда соҳа тарғиботини олиб бориш ҳамда танқидий материалларга доимий муносабат бериб боришни такомиллаштириш мақсадида замонавий техник воситалар ва имкониятлар билан таъминланган медиа марказ қуриб битказилди, яқинда фойдаланишга топширилади, дейилади маълумотда.

Top