Маҳаллалар фаолиятини рағбатлантириш жамғармаси ташкил этилади
Маҳаллалар фаолиятини рағбатлантириш жамғармаси маблағларини шакллантириш ва улардан фойдаланиш тартиби тасдиқланди.
Вазирлар Маҳкамасининг “Ўзбекистон маҳаллалари уюшмаси фаолиятини қўллаб-қувватлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори қабул қилинди.
Ўзбекистон маҳаллалари уюшмасининг Маҳаллалар фаолиятини рағбатлантириш жамғармаси ташкил этилади ва “Обод ва хавфсиз маҳалла” жамғармасини Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлигининг бюджетидан молиялаштириш тўхтатилади.
Тошкент вилоятининг Қибрай туманида жойлашган “Навбаҳор” санаторийси дам олиш маскани “Алоқабанк”дан олинган кредитнинг қолган қисмини тўлаш мажбурияти билан биргаликда уюшмага бепул берилади.
Икки ой мобайнида уюшмага маҳаллалар фаолиятини такомиллаштириш юзасидан аҳоли мурожаатларини қабул қилиш учун Саll-марказни очиш топширилди.
Уюшма ҳузурида медиа-маркази, пресс-клуб ҳамда Ўзбекистон маҳаллалари уюшмаси тизими ходимлари учун ўқув-услубий марказини ташкил этиш режалаштирилмоқда.
Маҳаллалар фаолиятини рағбатлантириш жамғармаси маблағларини шакллантириш ва улардан фойдаланиш тартиби тўғрисида низом тасдиқланди. Уни шакллантириш манбалари:
- ҳар йили ўтказиладиган умумхалқ хайрия ҳашаридан тушадиган тушумларнинг 10 фоизи;
- маҳалла тизими ташкилотлари соф фойдасининг 10 фоизи;
- жисмоний ва юридик шахсларнинг ҳомийлик хайриялари;
- халқаро молия институтлари ва хорижий ташкилотларнинг грантлари ва бошқалар.
Жамғарма маблағларидан қуйидагилар учун фойдаланилади:
- маҳаллалар фаолиятини қўллаб-қувватлаш, уларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш, маҳалла тизимини ривожлантириш;
- обод ва хавфсиз қўшничилик тамойилини амалга ошириш;
- “Маҳалла еттилиги” аъзоларини рағбатлантириш ва уларнинг малакасини ошириш ва бошқалар.
Тавсия этамиз
Тармоқларда янги фирибгарлар: фаоллашаётган тредингчилар, 2 кунга “права” ва Masdar ниқобидаги молиявий пирамида
Ўзбекистон | 18:57 / 06.01.2025
Украинанинг Курск областидаги «катта юриши». Бу ҳақда нималар маълум?
Жаҳон | 14:50 / 06.01.2025
Тадқиқот: озиш учун қанча вақт машқ қилиш керак?
Фан-техника | 13:51 / 06.01.2025
«Олтин тоғлар» ваъда қилган Трамп. Унинг режасида нималар нотўғри?
Жаҳон | 11:51 / 06.01.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Ўзбекистон француз бокси “Сават” Асcоциациясининг навбатдаги конференция йиғилиши бўлиб ўтди
Жамият | 17:00
-
Трамп Россиянинг «Украина НАТОга қўшилиши» борасидаги туйғуларини тушунишини айтди
Жаҳон | 16:59
-
Янги Сурияда террорчи ташкилотларга ўрин йўқ – Эрдўған
Жаҳон | 16:28
-
Доналд Трампга «сукут учун пул» жиноят иши бўйича ҳукм кечиктирилмайди
Жаҳон | 16:26
Мавзуга оид
15:16 / 03.01.2025
1 февралгача маҳаллалар учун банкирлар тайинланади
19:03 / 16.12.2024
Маҳалла банкирлари фаолияти йўлга қўйилади
10:38 / 13.12.2024
Ўзбекистонда 102 та ижтимоий хизмат маҳалла даражасига туширилди
10:26 / 05.12.2024