2021 йилда Саудия Арабистони валиаҳд шаҳзодаси Муҳаммад бин Салмон подшоҳликнинг қурғоқчил шимоли-ғарбий қисмидаги ерларни ўзлаштириш ва Миср пирамидалари каби улуғвор нарсани қуриш топшириғини берганди.

The Wall Street Journal арабистонлик шаҳарсозларнинг режалари билан боғлиқ ҳужжатларни қўлга киритди. Унда жуда катта лойиҳа тафсилотлари ойдинлашади.

Mirror Line («Кўзгу линияси») – бу баландлиги 488 метргача бўлган иккита бино бўлиб, қирғоқ, тоғлар ва чўл бўйлаб 120 километрга параллел равишда ўтади. Осмонўпар бинолар бир-бири билан пиёдалар ўтиш жойлари орқали боғланади, уларнинг остидан тезюрар поезд ҳаракатланади.

NEOM / AFP / Scanpix / LETA

Архитекторлар футболни ҳам унутмаган – 305 метр баландликда стадион жойлашган бўлади.

Турли манбаларга кўра, осмонўпар шаҳар-бинода 5 миллиондан 9 миллионгача одам яшаши мумкин бўлади. Улар шаҳар бўйлаб тезюрар поездларда ҳаракатланишади. Унинг бир четидан иккинчи четигача 20 дақиқада бориш имконияти бўлади.

Шаҳар аҳолисини озиқ-овқат билан таъминлаш учун фермалар тузилмаси ташкил этилиши ҳам кўзда тутилган.

Шаҳар углерод чиқиндиларидан холи бўлиши кўзда тутилган.
NEOM / AFP / Scanpix / LETA

Мега лойиҳанинг қиймати 1 триллион долларни ташкил этади.

Neom шаҳрига ҳам яна 500 миллиард доллар сарфланади. Бу нима?

Саудия давлат инвестиция жамғармаси нафақат инглиз футболига, балки Муҳаммад бин Салмоннинг ақл бовар қилмас ғояларига ҳам сармоя киритмоқда. 2017 йилда валиаҳд шаҳзода (ва дунёдаги энг ёш мудофаа вазири, ҳозир у 36 ёшда) мамлакатнинг олис шимоли-ғарбий қисмида, Қизил денгиз соҳилида янги шаҳар барпо этиш режасини эълон қилди.