Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистон ва Саудия Арабистони шаҳарлари ўртасида мунтазам авиақатновлар сони оширилади
Ўзбекистон ва Саудия Арабистони шаҳарлари ўртасида мунтазам парвозлар сони ҳар бир томондан 50 тагача кўпайтиришга келишиб олинди.
FAF-2024 тадбири доирасида “Ўзавиация” агентлиги директори Тохир Назаров бошчилигидаги делегация Саудия Арабистони подшоҳлиги авиация маъмурияти билан музокаралар ўтказди.
Музокаралар натижасига кўра, Ўзбекистон шаҳарларидан Саудия Арабистони шаҳарлари ўртасида мунтазам парвозлар сони ҳар бир томондан 50 тагача кўпайтиришга келишиб олинди ва эришилган келишувларни тасдиқлаш мақсадида меморандум имзоланди.
Меморандум Ўзбекистондан "Ҳаж" ва "Умра" тадбирларига борадиган зиёратчилар ҳамда “Умра плюс” дастури орқали Ўзбекистонга зиёрат туризми учун ташриф буюрувчи хорижий сайёҳларга кенг имкониятлар яратади.
Шунингдек, Ўзбекистоннинг барча аэропортларини Саудия Арабистони билан боғлаш ҳамда икки мамлакат ўртасидаги алоқаларни янада мустаҳкамлашга хизмат қилади.
Мавзуга оид
10:18 / 29.06.2026
Саудияда вертолёт қулади: 14 киши ҳалок бўлди
18:45 / 27.06.2026
Тошкент ва Аммон ўртасида тўғридан-тўғри авиақатновлар йўлга қўйилмоқда
19:38 / 22.06.2026
Ямал гол урди ва сажда қилди, Португалияда «Даллас сериали бошланди»
18:11 / 12.06.2026