31 август куни Тошкент шаҳридаги Янги Ўзбекистон боғида давлат мустақиллигининг 31 йиллигига бағишланган байрам тадбирлари бўлиб ўтди. Унда жадидлар ҳам хотирланди.
Саҳна кўриниши аввалида шоир Жуманиёз Жабборов қаламига мансуб, жадидлар ҳақидаги ушбу сатрлар ўқиб эшиттирилди:
Вале, бу дунёда олий ҳакам бор,
Ўшал қудрат эрур мангу устувор.Шаҳидлар бонг уриб ҳар шом-у наҳор,
Бизни огоҳ этар, бўлинг, деб, ҳушёр.Улар халқимизга қалқон эдилар,
Абадий барҳаёт виждон эдилар!
Бадиий қисмда Абдулла Қодирий, Абдулҳамид Чўлпон, Мунаввар қори, Фитрат, Маҳмудхўжа Беҳбудий каби кўплаб жадидлар ҳамда Марказий Осиёдаги илк демократик давлат – Туркистон мухторияти ёдга олинди.
«Мўътабар, аҳли ватаним! Худойи таоло бизга ҳуррият берди. Муборак ва хайрли бўлсин. Миллий ислоҳот ва тараққиётимиз учун ҳаракат ва саъй этмоққа йўл очиқдир. Яшасин, Туркистон мухторияти”, – деди Маҳмудхўжа Беҳбудий роли ижрочиси.

Шунингдек, Чўлпон ёзган қуйидаги «Гўзал Туркистон» шеъри куйга солинди:
Гўзал Туркистон, сенга не бўлди?
Саҳар вақтида гулларинг сўлди.Чаманлар барбод, қушлар ҳам фарёд,
Ҳаммаси маҳзун. Бўлмасми дил шод?Билмам не учун қушлар учмас боғчаларингда?
Бирлигимизнинг тебранмас тоғи,
Умидимизнинг сўнмас чироғи.Бирлаш, эй халқим, келгандир чоғи,
Безансин энди Туркистон боғи.Қўзғал, халқим, етар шунча жабру жафолар!

















