Жаҳон | 13:45 / 06.09.2022
27318
6 дақиқада ўқилади

Вайрон бўлган Мариуполдаги ҳаёт, Донбассга келтирилган рус трамвайлари. Уруш суратлари

5 сентябр куни Владимир Путин «Россиянинг хориждаги гуманитар сиёсати» концепциясини тасдиқлади. Унинг вазифаларидан бири «рус дунёси» анъаналари ва идеалларини ҳимоя қилишдир. Бу вақтда истило остидаги Мариуполда «Единая Россия» гуманитар ёрдам тарқатмоқда, Санкт-Петербург мэрияси эса Мариуполда Александр Невскийга ҳайкал қўймоқчи. Володимир Зеленский мамлакат жануби ва шарқида учта аҳоли пункти озод этилгани ҳақида эълон қилди. Айнан қайси аҳоли пунктлари эканига аниқлик киритилмаган, аммо украинларнинг қарши ҳужумлари бир неча йўналишларда давом этаётганига ишора қилинган. Запорижжя АЭСда станцияни Украина энерготизими билан боғловчи охирги электр узатиш линиясини узиб қўйилди (бу ҳақда украинлар «Энергоатом»и хабар берган).

Мариупол

Қуйида — босиб олинган Мариупол шаҳрида август ойи охирида олинган фотосуратлар. Булар уруш даврида олинган ноёб кадрлар, бу орқали шаҳарнинг ҳолатига баҳо бериш мумкин. Кўринишидан, Мариуполда деярли фотографлар йўқ, у ерга мустақил нашрлар вакиллари киритилаётгани ҳақида маълумот йўқ.

25 август куни Петербургдаги «Победа» фонди яқин ойларда Мариуполдаги 29 объектни тиклаш режалаштирилаётгани ҳақида эълон қилди, шундан учта болалар боғчаси, учта мактаб, иккита поликлиника (болалар ва катталар учун), битта онкология корпуси, болалар хирургияси корпуси ва турар жойлар. Бундан ташқари, шаҳарда Александр Невскийга ёдгорлик ўрнатилади.

«Единая Россия» партиясининг Мариуполдаги марказида озиқ-овқат ва гуманитар ёрдам тарқатилмоқда.
Anadolu Agency / ABACAPRESS / ddp images / Vida Press
Яксон бўлган ҳарбий техникаларда «Z» белгиси акс этган.
Anadolu Agency / ABACAPRESS / ddp images / Vida Press
Мариуполнинг вайрон бўлган кўчаларидан бири. Август ойида шаҳарга келган россиялик қурувчилар режа асосида вайрон бўлган уйларни бузиб ташлашни бошлади
Anadolu Agency / ABACAPRESS / ddp images / Vida Press
Истилодаги шаҳар аҳолиси. 11 август куни шаҳар мэри Вадим Бойченко Россия мариуполликларни Украинага қарши урушга сафарбар қилаётганини айтди. Унинг сўзларига кўра, Мариуполда ҳамон фильтрлаш лагерлари ишламоқда, россиялик ҳарбийлар одамлар шаҳардан чиқишига йўл қўймаяпти.
Anadolu Agency / ABACAPRESS / ddp images / Vida Press
Шаҳар кўчаларидан бирининг август ойи охиридаги кўриниши. Март ойи ўрталарида вайрон қилинган Драма театри биноси атрофи панжара билан ўраб қўйилган. Шаҳар мэри маслаҳатчиси Петро Андрюшченконинг фикрича, россияликларнинг вақтинча маъмурияти бу орқали «бинони тўлиқ дезинфекция қилиш ва ўз жиноятлари изларидан тозалаш»ни кўзлаган. 
Anadolu Agency / ABACAPRESS / ddp images / Vida Press
Вайрон бўлган бинолардан бири «снос» қилиниши.
Anadolu Agency / ABACAPRESS / ddp images / Vida Press

Донбасс шимоли 

Донецк области Енакиево шаҳрига Петербургдан келтирилган трамвайлар. Маҳаллий нашрлар хабар қилишича, Ленинград области Енакиевога шаҳар куни муносабати билан олтита трамвай ҳадя қилган. Аввалроқ Путиннинг қарорига кўра, «ДХР» ва «ЛХР»да босиб олинган ҳудудлар Россия регионларига «ҳомийлик» учун бириктирилганди. Фото: Николай Тришин / ТАСС
Украиналик ўт ўчирувчилар россиялик ҳарбийлар зарбасидан кейин чиққан ёнғинни ўчирмоқда. Украина бош штабига кўра, 6 сентябрга ўтар кечаси россияликлар Бахмут ва Константиновкадаги объектларни ўққа тутган.
Alex Babenko / Reuters / Scanpix / LETA
Украин ўт ўчирувчилари турар жойдаги ёнғин ҳудудида ишлаётган чоғда бахмутликлар кўчада турибди.
Alex Babenko / Reuters / Scanpix / LETA
Северск шифохонаси томорқасидаги янги қабрлар. Бу участкада Россия ҳужумлари, отишмалар ва авиазарбалар давом этмоқда.
Kostiantyn Liberov / AP / Scanpix / LETA
Северскда ерда ётган болалар ўйинчоғи. Фото муаллифи айтишича, шаҳарда бирорта бутун бино қолмаган.
Kostiantyn Liberov / AP / Scanpix / LETA
Северск аҳолиси. Украина назоратида сақлаб қолаётган шаҳарда кўплаб тинч аҳоли вакиллари бор.
Kostiantyn Liberov / AP / Scanpix / LETA
Северск аҳолиси вакиллари. Август ойи охирида британ разведкаси россияликларнинг Донбассдаги ҳужумлари кучайиши мумкинлигидан огоҳлантирди. Донецкдан шимолда айнан Северск ва Бахмут ҳудудида интенсив жанглар давом этмоқда.
Kostiantyn Liberov / AP / Scanpix / LETA
Словянскда портлашдан ҳосил бўлган ўра. Снаряд Қизил Хочнинг Украина бўлими жойлашган бино яқинига тушган. Украина шаҳарни ўз назоратида сақлаб қолмоқда.
Leo Correa / AP / Scanpix / LETA
Тезкор ҳаракатланиш отряди бошлиғи Тарас Логинов Россиянинг Словянскка берган навбатдаги зарбасидан кейин Қизил Хочнинг Украина бўлими жойлашган бино ичида. Фото: Leo Correa / AP / Scanpix / LETA
Словянскдаги турар жойлар ҳудудида ерга қадалиб қолган ракета ёнидан велосипедда ўтаётган киши.
Leo Correa / AP / Scanpix / LETA

Мавзуга оид