07:23 / 29.09.2022
5924

Талабаликка тавсия этилганларнинг тестда тўплаган ўртача балли маълум қилинди

Жорий йилда талабаликка тавсия этилган абитуриентларнинг тест синовида тўплаган ўртача баллари 101,2 баллни ташкил этди.

Давлат тест маркази хабарига кўра, юқорироқ натижа қайд этган ҳудудлар (доимий яшаш ҳудуди бўйича) қуйидагича:

  • Бухоро вилояти — 107,63 балл;
  • Фарғона вилояти — 106,52 балл;
  • Хоразм вилояти — 104,3 балл;
  • Тошкент шаҳри — 103,43 балл;
  • Наманган вилояти — 102,32 балл.

Талабаликка тавсия этилган жорий йил битирувчиларининг тест синовида тўплаган ўртача баллари 110,7 баллни ташкил этди. Юқорироқ натижа қайд этган ҳудудлар:

  • Бухоро вилояти — 117,45 балл;
  • Фарғона вилояти — 115,64 балл;
  • Тошкент шаҳри — 113,28 балл;
  • Навоий вилояти — 113,11 балл;
  • Наманган вилояти — 111,55 балл.

Top