16:03 / 05.10.2022
5748

Кимё бўйича Нобел мукофоти даниялик ва америкалик олимларга берилди

Кимё бўйича 2022 йилги Нобел мукофоти «клик кимёси ва биоортогонал кимёни ривожлантириш» учун бир гуруҳ олимларга берилди.

Кимё бўйича 2022 йилги Нобел мукофоти америкалик Каролин Бертоцци ва Барри Шарплесс, шунингдек, даниялик Мортен Мелдалга молекулаларни яратиш воситалари устида ишлагани учун берилди. Мукофот уларга «Клик кимёси ва биоортогонал кимё усулларини ишлаб чиққанлиги учун» топширилган. Нобел қўмитаси ўз қарорини 5 октябр, чоршанба куни эълон қилди. Бу Шарплесс учун иккинчи Нобел мукофотидир

«Кимёгарларни узоқ вақтдан бери мураккаброқ молекулаларни яратиш истаги бошқаряпти. Бу кўплаб ажойиб молекуляр конструкцияларга олиб келди, лекин уларни ишлаб чиқариш кўп вақт талаб қилади ва жуда қимматга тушади. Кимё бўйича бу йилги мукофот нарсаларни оддий, содда сақлаш ва улар билан ишлашга қаратилган», - дея маълум қилди кимё бўйича Нобел қўмитаси раиси Йохан Оквист. 

Унинг сўзларига кўра, бу йилги лауреатлар «молекулаларни яратишнинг функционал усули»га ҳисса қўшган. Тадқиқотчилар ишлаётган реакциялар «бутун дунёда ҳужайраларни ўрганиш ва биологик жараёнларни кузатиш учун ишлатилади». «Биоортогонал жавоблардан фойдаланиб, тадқиқотчилар ҳозирда клиник синовлар ўтказилаётган саратон дори-дармонларининг мақсадли йўналишини яхшиладилар», деб хабар берди Нобел қўмитаси. 

1901 йилдан бери кимё бўйича Нобел мукофоти 114 марта, 190 кишига берилган. Ўтган йили немис Беньямин Лист ва Британияда туғилган америкалик олим Девид Дэвид ассиметрик органокатализни ишлаб чиққани учун мукофотланган эди. 

Бир кун олдин физика бўйича Нобел мукофоти совриндорларининг номлари эълон қилинди, улар америкалик Жон Клаузер, француз Ален Аспект ва австриялик Антон Цайлингер бўлди. Мукофот «чалкаш фотонлар билан тажрибалар, Белл тенгсизликлари бузилиши аниқлангани ва квант информатикасидаги новаторлик учун» берилди. 

«Нобел ҳафталиги»нинг биринчи куни - 3 октябрда тиббиёт бўйича Нобел мукофоти топширилди. Мукофот швед биологи Сваанте Пабога йўқ бўлиб кетган гоминин геномлари ва инсон эволюцияси соҳасидаги кашфиётлари учун берилди. 

6 октабр куни адабиёт бўйича Нобел мукофоти совриндори, 7 октябрь куни Тинчлик мукофоти совриндори, 10 октябрь куни эса Швеция Давлат банкининг иқтисод фанлари бўйича Алфред Нобел хотира мукофоти совриндори номи эълон қилинади. 

Top