Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Фото: Эрдўған ва Тўқаев стол тенниси ўйнади, Лукашенко палов пиширишни ўрганди
Туркия ва Қозоғистон президентлари Астанада учрашиб, стол тенниси ўйнадилар. Беларус президенти Тожикистонга бориб, палов пишириш сирларини ўрганди.
Ражаб Тоййиб Эрдўған расмий давлат ташрифи билан Қозоғистонга борди ва Қосим-Жўмарт Тўқаев билан учрашди.
Туркия ва Қозоғистон президентлари расмий тадбирлардан сўнг, норасмий муҳитда стол тенниси ўйнадилар.
Эрдўған ва Тўқаев шу йилнинг май ойида ҳам Туркияда учрашиб, стол тенниси ўйнаган эдилар.
Ушбу спорт турида ракетка анъанавий тарзда икки хил усулда ушланади: европача ва хитойча. Ўйин давомида Тўқаев ракеткани европача усулда ушлаган бўлса, Эрдўған ноаънанавий ушлаш усулидан фойдаланиб, эътибор қозонди.
Беларус президенти Александр Лукашенко айни пайтда расмий давлат ташрифи билан Тожикистонда бўлиб турибди.
11 октябрь оқшомида у Тожикистон президенти Эмомали Раҳмон билан ҳукумат қароргоҳида норасмий тарзда учрашди.
Давлат раҳбарлари дастлаб қароргоҳни айланиб, қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ва Тожикистон миллий таомлари кўргазмасини томоша қилишди.
Сайрдан сўнг Беларус раҳбари палов тайёрланиш жараёнини кузатди ва ошпаздан таомни тайёрлаш сирларини сўради. Шунингдек, ўзи ҳам капгирни қўлига олиб, палов тайёрлаш жараёнида иштирок этди.
Мавзуга оид
20:26 / 25.06.2026
Тўқаев интернетдаги кўзбўямачилик ва «осон пул» маданиятини қоралади
19:57 / 24.06.2026
Ўзбекистон ва Қозоғистон президентлари телефон орқали мулоқот қилди
10:25 / 24.06.2026
Тўқаев ва ЕИ етакчилари ҳамкорликнинг янги босқичини бошлади
20:56 / 21.06.2026