Давлат хизматчиси ва унинг оила аъзолари даромади ҳақидаги маълумотни декларациялаш электрон тизими ишга туширилади
Ўзбекистоннинг 2022-2026 йилларга мўлжалланган давлат органлари фаолияти шаффофлиги ва самарадорлигини ошириш стратегиясини амалга оширишга оид давлат дастури лойиҳаси эълон қилинди.
Унга кўра, 2024 йилда давлат хизматчилари ва улар оила аъзолари даромадлари, харажатлари, мулки ва мулкий мажбуриятлари тўғрисидаги маълумотларни реал вақт режимида декларациялашнинг электрон тизимини ишга тушириш, аҳолининг ушбу маълумотлардан узлуксиз фойдаланишини таъминлаш мўлжалланган.
Шунингдек, 2024 йилда давлат хизматчилари барча тоифалари, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи ва суд органлари, давлат иштироки камида 50 фоиз бўлган хўжалик юритувчи субъектлар раҳбарлари, судялар, депутатлар ва сенаторлар, улар оила аъзолари мол-мулкини декларациялаш тизимини босқичма-босқич жорий этиш режалаштирилмоқда.
Даромадлар декларацияси билан боғлиқ ёлғон маълумот бериш ёки маълумот бермаслик тартиб-таомилини бузганлик учун жавобгарликни жорий этиш ҳам кўзда тутиляпти.
Мавзуга оид
11:14 / 21.01.2025
Аҳоли даромадини ошириш бўйича янги ёндашувлар жорий қилинади
13:26 / 15.01.2025
Божхона юк декларациясини тўлдириш қоидалари ўзгармоқда
09:06 / 13.01.2025
Қишлоқ хўжалигида бир гектардан олинадиган ўртача даромад 5 минг долларга етказилади
20:06 / 31.12.2024