Хитой Коммунистик партияси марказий қўмитаси душанба куни 69 ёшли Си Жинпингни учинчи марта беш йиллик муддатга партия бош котиби лавозимига сайлади. У шунингдек Хитой компартияси марказий қўмитаси ҳарбий кенгаши раиси лавозимини ўзида сақлаб қолди.

Си Жинпинг партия марказий қўмитасининг янги таркиби номидан барчага билдирилган ишонч учун миннатдорчилик билдирди. Ўз чиқиши чоғида у шунингдек «янги йўлда янги чақириқлар ва янги синовлар қаршисида огоҳ бўлиш даркорлиги, доимо ҳушёрлик ва эҳтиёткорликни йўқотмаслик кераклиги»ни таъкидлади.

Сига қадар, Дэн Сяопин давридан буён Хитойда бу лавозимни икки мартадан ортиқ эгаллашга чеклов амал қиларди, аммо 2018 йилда ҳозирги давлат раҳбари ташаббуси билан бу чеклов бекор қилинганди.

22 октябр куни Хитойда Коммунистик партиянинг XX миллий қурултойи якунланди, унда партия сиёсий бюроси (24 киши) ва сиёсий бюронинг етти кишидан иборат марказий қўмитаси аъзолари сайланди. Марказий қўмитанинг янги таркибидан Сиёсий бюро доимий қўмитасининг тўрт аъзоси ўрин олмаган. Си Жинпинг, Ли Кэцян ва Ван Ҳунин ўз ўрнини сақлаб қолишган, Ли Жангшу, Ван Ян, Жао Лэцзи ва Ҳан Жэнг сиёсий бюрони тарк этишган. Ли Сян, Ли Си, Сай Си, Дин Сюэсян янги аъзолар бўлиб киришган.

Сиёсий бюронинг доимий қўмитаси янги таркибининг барча аъзолари Си Жинпингнинг яқин кишилари ҳисобланади.

«Карнеги фонди» катта тадқиқотчиси Александр Габуев сиёсий бюронинг янги таркиби ҳамма жойга ўз одамларини жойлаштира олган Сининг қудратини намойиш этади.

«Шу билан бирга бундай кучлар нисбати заифлик ҳақида ҳам дарак беради - Си фақат ўзи номзодини илгари сурган одамларгагина ишона олади, Жианг ва Ҳу (мамлакатнинг олдинги раҳбарлари - 1993-2002 йилларда раислик қилган Жианг Жемин ва 2002-2012 йиллардаги раис Ҳу Жинтао) даврида карьера қилган малакали сиёсатчилардан эса у «ишончсиз одамлар» сифатида қутулишга шошилди - ҳолбуки сўнгги ўн йилликда улар янги қоидалар бўйича ўйнашган ва «партия ядроси»га тўлиқ содиқ эканликларини намойиш этишганди», дея ёзади Габуев ўз телеграм-каналида.

Партия қурултойи ёпилиши арафасида президиумда иштирок этаётган Хитойнинг собиқ раҳбари Ҳу Жинтао залдан қўлтиқлаб олиб чиқиб кетилганди.