Ўзбекистон | 17:05 / 28.11.2022
8777
2 дақиқада ўқилади

БМТ иқлим конференциясида Ўзбекистон олган мажбурият ҳақида маълумот берилди

13-18 ноябр кунлари Мисрнинг Шарм ал Шайх шаҳридаги COP27ʼда Ўзбекистон делегацияси Сенат раиси Танзила Норбоева раҳбарлигида иштирок этган.

Фото: AP

БМТ иқлим ўзгариши бўйича доиравий конвенцияси 27-йиғилишида Ўзбекистоннинг иштироки ҳақида Ўзгидромет 28 ноябр куни ўтказган матбуот анжуманида маълумот берилди.

Ўзгидромет директори ўринбосари Ибратжон Каримовнинг маълумот беришича, Ўзбекистон ўтган йили 2030 йилга бориб иссиқхона газлари эмиссиясини ялпи ички маҳсулот бирлигига нисбатан 35 фоизга камайтириш бўйича мажбуриятларини эълон қилган.

“Бу йил ҳам шу мақсадни амалга ошириш бўйича халқаро талабларга розилик билдирдик. Жорий йилда конвенциянинг асосий мақсади конвенцияга аъзо мамлакатлар атмосфера ҳавосига ташланаётган иссиқхона газлари чиқиндиларини камайтириш бўйича ўтган йили олинган мажбуриятларнинг бажарилишига бағишланди”, – дейди у.

Шунингдек, Ўзгидромет директори ўринбосарининг қўшимча қилишича, Марказий Осиёда иқлим ўзгариши дунёдаги ўртача кўрсаткичдан 2 баробар жадалроқ ривожланмоқда. Бунга ҳам табиий, ҳам антропоген таъсирлар сабаб бўлган.

“Марказий Осиёнинг арид иқлим ҳудудда жойлашганлиги, ёғинларнинг камлиги табиий таъсир бўлса, асосий акс таъсир Орол денгизининг қуриши натижасида иқлим ўзгариши салбийлашмоқда. Булар республикада чанг бўронларининг 2 баробар ортиб бориши, ерларнинг деградацияга учраши, сув ресурсларининг қисқаришига сабаб бўлиб, иқтисодиёт тармоқлари ва одамлар ҳаётида салбий таъсирларни пайдо қилмоқда.

Мавзуга оид