Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тошкент шаҳар ҳокимлиги Мурари Лал Жаланнинг сўзларига муносабат билдирди
Ҳокимлик инвесторнинг сўзларини давлат хизматчисини обрўсизлантириш деб ҳисоблаши ва Бош прокуратурага мурожаат қилинишини маълум қилди.
Тошкент шаҳар ҳокимлиги “Minerva City” инвестори Мурари Лал Жаланнинг Kun.uz'га берган интервюсида шаҳар ҳокимига нисбатан айтган гапларини ҳуқуқий баҳо берилмагунга қадар “давлат хизматчисини обрўсизлантиришга қаратилган” деб ҳисоблашини маълум қилди.
“Мурари Лал Жаланнинг гаплари асосли ёки асоссизлигини текшириш учун ва айбдорларга нисбатан қонуний чора кўришларини сўраб Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратурасига мурожаат қилинади.
Барча оммавий ахборот воситаларини Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси томонидан ушбу ҳолат қонуний асосда ўрганиб чиқилгунга қадар, асоссиз маълумотларни тарқатмасликка чақирамиз”, – дейилади ҳокимлик эълон қилган баёнотда.
Мурари Лал Жалан интервюда йирик инвестицион лойиҳани амалга ошириш унинг компанияси, Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги ҳамда Тошкент шаҳар ҳокимлиги ўртасида тузилган уч томонлама шартнома асосида бошланганини айтиб, “Minerva City” учун ажратилган ернинг олиб қўйилишини шаҳар ҳокими Жаҳонгир Ортиқхўжаевнинг талабини бажаришдан бош тортгани билан боғлаб тушунтирган эди.
Эслатиб ўтамиз, “Minerva City” учун ер ажратиш ҳақидаги Тошкент вилояти ва Зангиота тумани ҳокимларининг қарорлари амалдаги тартибга зидлиги сабаб суд тартибида бекор қилинган. Инвесторнинг юристи эса ҳокимлар ерни нотўғри ажратган бўлса, бу ерда инвесторнинг айби йўқлигини билдирган.
Мавзуга оид
12:11 / 06.07.2026
Ўзбекистонда биринчи Халқаро ислом форуми бошланмоқда
18:20 / 04.07.2026
Тошкентнинг ҳар бир туманида 15-20 тадан жамоат ҳожатхоналари қурилади
17:57 / 04.07.2026
Тошкентда янги типдаги мактаблар қурилади: спортзал ва ошхона ертўлада бўлади
17:37 / 04.07.2026