Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистон аҳолиси 36 миллиондан ошди
2022 йил 8 декабр ҳолатига доимий аҳоли сони 36 миллиондан ошди.
Давлат статистика қўмитасининг дастлабки маълумотларига кўра, Ўзбекистон Республикасида 2022 йил 8 декабр ҳолатига доимий аҳоли сони 36 миллионга етган.

9 декабр ҳолатига, аҳоли сони 36 млн 1 минг 831 нафарни ташкил этмоқда. Шундан эркаклар 18,1 млн киши, аёллар 17,9 млн кишига етган.

Қайд қилиш жоизки, Ўзбекистон аҳолисининг 35 миллиондан 36 миллионга етиши учун 1 йилдан сал кўпроқ вақт кетди. 2021 йил сентябр ойида Ўзбекистон аҳолиси 35 миллионга етган эди.
Ўзбекистон аҳоли сони бўйича дунё мамлакатлари орасида 41-ўринда қайд этилган.
Мавзуга оид
10:15 / 17.06.2026
Ўзбекистонда 10 ёшдан катта аҳолининг қарийб барчаси мобил телефон ишлатади
23:44 / 13.06.2026
Туркияда қўлга олинган халқаро қидирувдаги икки шахс Ўзбекистонга қайтарилди
12:12 / 09.06.2026
Ўзбекистоннинг олтин-валюта захиралари қисқарди
11:00 / 08.06.2026