Ўзбекистон | 23:18 / 11.12.2022
67503
2 дақиқада ўқилади

«Ҳудудгазтаъминот»нинг Тошкент вилояти филиали директори қамоққа олинди

Газ ва электр муаммоси бўйича қонунбузилишга йўл қўйган айрим раҳбарлар қамоққа олинган ва уларга жиноий иш қўзғатилган.

Фото: ЎзА

Президент администрацияси раҳбари Сардор Умрзоқов раҳбарлигида ўтказилган йиғилишда энергия ресурслари билан таъминлаш соҳасида аниқланган қонунбузилиш ҳолатлари юзасидан Бош прокурор Ниғматилла Йўлдошев айрим маълумотларни очиқлади.

Бош прокурорнинг маълум қилишича, «Ҳудудгазтаъминот» АЖнинг Тошкент вилояти бўйича таркибий бўлинмаси бўлган «Ҳудудгаз Тошкент» филиали директори М.А.га нисбатан жиноят иши очилган ҳамда эҳтиёт чораси сифатида қамоққа олинган.

Шунингдек, «Янгийўл тумангаз» раҳбари У. Т. ва «Гулистон туман электр тармоқлари корхонаси» собиқ раҳбари Ф. Ш.га ҳам жиноят иши очилиб, эҳтиёт чораси сифатида қамоққа олинган.

«Агар бошқа ҳудудлардаги масъуллар ҳам бундан тўғри хулоса чиқармаса ва қонунбузилиш ҳолатларига йўл қўйса, уларга ҳам, албатта, худди шундай жиноий иш қўзғатилади», деган — Сардор Умрзоқов.

  • Бундан олдинроқ Умурзоқов бошчилигидаги йиғилишда қонунбузилишга ҳамда масъулиятсизликка йўл қўйган соҳа раҳбарларидан айримларига нисбатан жиноят иши қўзғатилгани ва қамоққа олингани ҳақида хабар берилганди.
  • Эслатиб ўтамиз, 9 декабр куни Сардор Умрзоқов раҳбарлигидаги видеоселекторда Тошкент вилояти прокурори Президент Администрациясидан ноқонуний газга уланган заводни тармоқдан узмасликни сўрагани ҳақида айтилганди.

Мавзуга оид