08:59 / 09.01.2023
1873

Ўзбекистон ва Туркия ўзаро товар айирбошлаш ҳажмини оширмоқчи

Ўзбекистон ташқи ишлар вазири биринчи ўринбосари Фурқат Сиддиқов Туркия элчиси Олган Бекар билан учрашди.

Фото: Dunyo

Учрашувда Ўзбекистон-Туркия стратегик шериклигининг амалий жиҳатлари муҳокама қилинди. Халқаро ташкилотлар доирасидаги ҳамкорликни янада чуқурлаштириш масалалари юзасидан  фикр алмашилди.

2023 йилда ҳамкорликни кенгайтириш ва иқтисодий ўсишнинг янги нуқталарини топиш, ўзаро товар айирбошлаш ҳажмини ошириш, экспорт ва сармоявий ҳамкорликни кенгайтириш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.

Учрашув якунлари бўйича алоқаларни изчил давом эттириш бўйича келишувга эришилди, яқин келажакда қўшма тадбирларни амалга ошириш режалари келишилди.

Top