Ўзбекистон | 16:11 / 25.01.2023
19834
2 дақиқада ўқилади

Сариосиё туманига янги ҳоким тайинланди

Прокурор туман ҳокимига айланди.

Фото: Сурхондарё вилояти ҳокимлиги

Халқ депутатлари Сариосиё тумани кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида ташкилий масала кўриб чиқилди.

Сессияда шу кунга қадар туман ҳокими лавозимида ишлаб келаётган Абдисалом Пардаевич Хўжақулов вазифасидан озод этилди. Туман ҳокими лавозимига Донаев Абдуқодир Ҳайдарович тасдиқланди.

Абдуқодир Донаев 1981 йил 8 августда Музработ туманида туғилган. 2005 йил Тошкент давлат юридик институтини тугатган. Маълумоти бўйича мутахассислиги ҳуқуқшунос.

А.Донаев 2005-2022 йилларда Прокуратура органларида турли лавозимларда фаолият юритган.

2022 йилдан буён Тошкент шаҳар Яшнобод тумани прокурори лавозимида ишлаб келаётган эди.

Шу тариқа, Сурхондарё вилоятига Тўра Боболов ҳокимлик қилган даврида ишлаган навбатдаги туман ҳокими ишдан кетди. Абдисалом Хўжақулов 2021 йил майида Сариосиё тумани ҳокими лавозимига тайинланганди. 

Бунга қадар вилоятнинг Ангор, Термиз, Музработ, Жарқўрғон ва Шўрчи туманларида ҳам янги ҳокимлар иш бошлаганди.

Эслатиб ўтамиз, 2022 йил декабрида Тошкент шаҳри прокурори Улуғбек Қосимов Сурхондарё вилояти ҳокими лавозимини эгаллаганди.

Мавзуга оид