Ўзбекистон | 21:43 / 26.01.2023
18384
13 дақиқада ўқилади

86 та вазирлик ва идора 70 тага қисқарди (рўйхат)

Маъмурий ўзгаришлардан олдинги ва кейинги вазирлик-идоралар рўйхати.

Вазирлар Маҳкамаси

Маъмурий ўзгаришларга қадар Вазирлар Маҳкамаси тизимига 25 та вазирлик ва 61 та идора (жами 86 та давлат бошқаруви органи) кирган.

Ўзгаришлардан кейин эса Вазирлар Маҳкамаси 21 та вазирлик ва 48 та идорадан (жами 69 та) иборат бўлди. Давлат статистика қўмитаси Статистика агентлиги сифатида қайта ташкил этилиб, ҳукумат таркибидан чиқарилди ва президент ҳузурига ўтказилди. Давлат органлари сонидаги қисқариш – 16 фоиз.

69 та вазирлик ва идорадаги штат бирликлари 24 фоизга қисқариб, ходимларнинг умумий чекланган сони 56 573 нафар бўлади (17 447 та штат ёпилади). Хусусан, раҳбар ўринбосарлари сони 207 тадан 144 тага камаяди. Нобюджет маблағларидан қўшимча бошқарув штатларини киритиш тақиқланди (ишлаб чиқариш штатларини ташкил этишга тақиқ йўқ).

Kun.uz ўзгаришлардан олдинги ва кейинги вазирлик ва идоралар рўйхатини тўлиқ ҳолда, алифбо тартибида келтириб ўтишга қарор қилди.

2023 йил 1 январгача:

  1. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги
  2. Ўзбекистон Республикаси Алкогол ва тамаки бозорини тартибга солиш ҳамда виночиликни ривожлантириш агентлиги
  3. Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги
  4. Ўзбекистон Республикаси Ахборотлаштириш ва телекоммуникациялар соҳасида назорат бўйича давлат инспекцияси
  5. Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги
  6. Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси
  7. Ўзбекистон Республикаси Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитаси
  8. Ўзбекистон Республикаси Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитаси ҳузуридаги Кон-геология фаолиятини назорат қилиш инспекцияси
  9. Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси
  10. Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги Кадастр агентлиги
  11. Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитаси
  12. Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси
  13. Ўзбекистон Республикаси Энергетика вазирлиги
  14. Ўзбекистон Республикаси Энергетика вазирлиги ҳузуридаги Атом энергетикасини ривожлантириш агентлиги
  15. Ўзбекистон Республикаси Энергетика вазирлиги ҳузуридаги Электр энергетикада назорат инспекцияси
  16. Ўзбекистон Республикаси Энергетика вазирлиги ҳузуридаги Нефт маҳсулотлари ва газдан фойдаланишни назорат қилиш инспекцияси
  17. Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги
  18. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги
  19. Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлиги
  20. Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги
  21. Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги ҳузуридаги Инвестиция лойиҳаларини ишлаб чиқиш маркази
  22. Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги ҳузуридаги Халқаро ҳамкорлик ва ривожланиш агентлиги
  23. Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги ҳузуридаги Хорижий инвестицияларни жалб этиш агентлиги
  24. Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги ҳузуридаги Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги
  25. Ўзбекистон Республикаси Ипакчилик ва жун саноатини ривожлантириш қўмитаси
  26. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги
  27. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги ҳузуридаги Маҳаллабай ишлаш ва тадбиркорликни ривожлантириш агентлиги
  28. Ўзбекистон Республикаси Кинематография агентлиги
  29. Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги
  30. Ўзбекистон Республикаси Маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш вазирлиги
  31. Ўзбекистон Республикаси Мактабгача таълим вазирлиги
  32. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги
  33. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Ғазначилиги
  34. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Давлат асиллик даражасини белгилаш палатаси
  35. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Давлат молиявий назорати инспекцияси
  36. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Давлат-хусусий шерикликни ривожлантириш агентлиги
  37. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Суғурта бозорини ривожлантириш агентлиги
  38. Ўзбекистон Республикаси Монополияга қарши курашиш қўмитаси
  39. Ўзбекистон Республикаси Монополияга қарши курашиш қўмитаси ҳузуридаги Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш агентлиги
  40. Ўзбекистон Республикаси Мудофаа саноати давлат қўмитаси
  41. Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги
  42. Ўзбекистон Республикаси Оила ва хотин-қизлар давлат қўмитаси
  43. Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги
  44. Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги
  45. Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Боғдорчилик ва иссиқхона хўжалигини ривожлантириш агентлиги
  46. Ўзбекистон Республикаси Қурилиш вазирлиги
  47. Ўзбекистон Республикаси Қурилиш вазирлиги ҳузуридаги Қурилиш соҳасида назорат инспекцияси
  48. Ўзбекистон Республикаси Саноат хавфсизлиги давлат қўмитаси
  49. Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги
  50. Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги
  51. Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Инновацион соғлиқни сақлаш миллий палатаси
  52. Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати
  53. Ўзбекистон Республикаси Спортни ривожлантириш вазирлиги
  54. Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги
  55. Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Сув хўжалигида капитал қурилиш лойиҳаларини амалга ошириш агентлиги
  56. Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги
  57. Ўзбекистон Республикаси Тиббий-ижтимоий хизматларни ривожлантириш агентлиги
  58. Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги
  59. Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги ҳузуридаги Автомобил йўллари қўмитаси
  60. Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги ҳузуридаги Фуқаро авиацияси агентлиги
  61. Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги ҳузуридаги Темирйўлларда юк ва йўловчилар ташиш хавфсизлигини назорат қилиш инспекцияси
  62. Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги ҳузуридаги Йўл-қурилиш ишлари сифатини назорат қилиш инспекцияси
  63. Ўзбекистон Республикаси Туризм ва маданий мерос вазирлиги
  64. Ўзбекистон Республикаси Туризм ва маданий мерос вазирлиги ҳузуридаги Маданий мерос агентлиги
  65. Ўзбекистон Республикаси Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги
  66. Ўзбекистон Республикаси Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги ҳузуридаги Ичимлик сувидан фойдаланишни назорат қилиш инспекцияси
  67. Ўзбекистон Республикаси Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги ҳузуридаги Кўп хонадонли уй-жой фондидан фойдаланишни назорат қилиш инспекцияси
  68. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Агросаноат мажмуи устидан назорат қилиш инспекцияси
  69. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат персоналлаштириш маркази
  70. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат тест маркази
  71. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат захираларини бошқариш қўмитаси
  72. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмита
  73. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Гидрометеорология хизмати маркази
  74. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Космик тадқиқотлар ва технологиялар агентлиги
  75. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Миллатлараро муносабатлар ва хорижий мамлакатлар билан дўстлик алоқалари қўмитаси
  76. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Президент таълим муассасалари агентлиги
  77. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Сув хўжалиги объектлари хавфсизлигини назорат қилиш давлат инспекцияси
  78. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Таълим сифатини назорат қилиш инспекцияси
  79. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Хорижий тилларни ўрганишни оммалаштириш агентлиги
  80. Ўзбекистон Республикаси Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси
  81. Ўзбекистон Республикаси Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси ҳузуридаги “Ўзбекчорванасл” агентлиги
  82. Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги
  83. Ўзбекистон Республикаси Ёшлар ишлари агентлиги
  84. Ўзбекистон Республикаси Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси
  85. Ўзбекистон Республикаси Ўсимликлар карантини ва ҳимояси агентлиги
  86. Ўзбекистон Республикаси “Ўзархив” агентлиги

2023 йил 1 январдан:

  1. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги
  2. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Персоналлаштириш агентлиги
  3. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги “Ўзархив” агентлиги
  4. Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлиги
  5. Ўзбекистон Республикаси Дин ишлари бўйича қўмитаси
  6. Ўзбекистон Республикаси Энергетика вазирлиги
  7. Ўзбекистон Республикаси Энергетика вазирлиги ҳузуридаги Атом энергетикасини ривожлантириш агентлиги
  8. Ўзбекистон Республикаси Энергетика вазирлиги ҳузуридаги Электр энергияси, нефт маҳсулотлари ва газдан фойдаланишни назорат қилиш инспекцияси
  9. Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда ҳолатлар вазирлиги
  10. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги
  11. Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги
  12. Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги ҳузуридаги Экспортни рағбатлантириш агентлиги
  13. Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги ҳузуридаги Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги
  14. Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги ҳузуридаги Хорижий инвестицияларни жалб этиш агентлиги
  15. Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги ҳузуридаги Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги
  16. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги
  17. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Божхона қўмитаси
  18. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Давлат асиллик даражаси назорати инспекцияси
  19. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Давлат молиявий назорати инспекцияси
  20. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Давлат захираларини бошқариш қўмитаси
  21. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Кадастр агентлиги
  22. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Солиқ қўмитаси
  23. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Ғазначилик хизмати қўмитаси
  24. Ўзбекистон Республикаси Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги
  25. Ўзбекистон Республикаси Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги ҳузуридаги Маҳаллабай ишлаш ва тадбиркорликни ривожлантириш агентлиги
  26. Ўзбекистон Республикаси Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги ҳузуридаги Оила ва хотин-қизлар қўмитаси
  27. Ўзбекистон Республикаси Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги ҳузуридаги Тиббий-ижтимоий экспертиза инспекцияси
  28. Ўзбекистон Республикаси Маданий мерос агентлиги
  29. Ўзбекистон Республикаси Маданият ва туризм вазирлиги
  30. Ўзбекистон Республикаси Маданият ва туризм вазирлиги ҳузуридаги Кинематография агентлиги
  31. Ўзбекистон Республикаси Маданият ва туризм вазирлиги ҳузуридаги Миллатлараро муносабатлар ва хорижий мамлакатлар билан дўстлик алоқалари қўмитаси
  32. Ўзбекистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги
  33. Ўзбекистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги ҳузуридаги Ихтисослаштирилган таълим муассасалари агентлиги
  34. Ўзбекистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги ҳузуридаги Мактабгача таълим агентлиги
  35. Ўзбекистон Республикаси Миллий антидопинг агентлиги
  36. Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги
  37. Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги ҳузуридаги Мудофаа саноати агентлиги
  38. Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги
  39. Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги ҳузуридаги Билим ва малакаларни баҳолаш агентлиги
  40. Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги ҳузуридаги Инновацион ривожланиш агентлиги
  41. Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги
  42. Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Агросаноат мажмуи устидан назорат инспекцияси
  43. Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Ипакчилик ва жун саноати қўмитаси
  44. Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Қишлоқ хўжалигида хизматлар кўрсатиш агентлиги
  45. Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Ветеринария ва чорвачилик қўмитаси
  46. Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Ўсимликлар карантини ва ҳимояси агентлиги
  47. Ўзбекистон Республикаси Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги
  48. Ўзбекистон Республикаси Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги соҳасида назорат инспекцияси
  49. Ўзбекистон Республикаси Рақамли технологиялар вазирлиги
  50. Ўзбекистон Республикаси Рақамли технологиялар вазирлиги ҳузуридаги Ахборотлаштириш ва телекоммуникация соҳасида назорат инспекцияси
  51. Ўзбекистон Республикаси Рақамли технологиялар вазирлиги ҳузуридаги Космик тадқиқотлар ва технологиялар агентлиги
  52. Ўзбекистон Республикаси Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси
  53. Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги
  54. Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги қўмитаси
  55. Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги
  56. Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Сув хўжалиги объектлари хавфсизлигини назорат қилиш инспекцияси
  57. Ўзбекистон Республикаси Табиат ресурслари вазирлиги
  58. Ўзбекистон Республикаси Табиат ресурслари вазирлиги ҳузуридаги Гидрометеорология хизмати агентлиги
  59. Ўзбекистон Республикаси Табиат ресурслари вазирлиги ҳузуридаги Ўрмон хўжалиги агентлиги
  60. Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги
  61. Ўзбекистон Республикаси Тоғ-кон саноати ва геология вазирлиги
  62. Ўзбекистон Республикаси Тоғ-кон саноати ва геология вазирлиги ҳузуридаги Тоғ-кон, геология ва саноат хавфсизлигини назорат қилиш инспекцияси
  63. Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги
  64. Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги ҳузуридаги Автомобил йўллари қўмитаси
  65. Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги ҳузуридаги Фуқаро авиацияси агентлиги
  66. Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги ҳузуридаги Темирйўлларда юк ва йўловчилар ташиш хавфсизлигини назорат қилиш инспекцияси
  67. Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги ҳузуридаги Йўл-қурилиш ишлари сифатини назорат қилиш инспекцияси
  68. Ўзбекистон Республикаси Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги
  69. Ўзбекистон Республикаси Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги ҳузуридаги Ёшлар ишлари агентлиги

Мавзуга оид