Статистика агентлиги Ўзбекистоннинг 2022 йил январь-декабрь ойларидаги ташқи савдо айланмасига доир ҳисоботни эълон қилди.
Қайд этилишича, ҳисобот даврида республика ташқи савдо айланмаси 50 млрд долларга етган. Бунда экспорт ҳажми 19,3 млрд долларни, импорт ҳажми эса 30,7 млрд долларни ташкил этган. Ўтган йилнинг мос даври билан таққослаганда экспорт ҳажми 15,9 фоизга, импорт ҳажми 20,4 фоизга ўсган. Ташқи савдо салбий сальдоси 11,4 млрд долларни ташкил этган.

Пандемия инқирози ва халқаро бозорлардаги вазият ёмонлашуви фонида ҳукуматнинг бир қатор озиқ-овқат маҳсулотларини Ўзбекистон ҳудудига олиб киришга қўйилган тўсиқларни юмшатиши импорт ҳажми сезиларли даражада ошишига ўз таъсирини ўтказган бўлиши мумкин.
2022 йилда Ўзбекистоннинг Хитой ва Россияга боғлиқлиги янада кучайган. Россиянинг Ўзбекистон билан товар айирбошлаш ҳажми 9,3 млрд долларга етган ва бу борада Хитойни ортда қолдирган. Ҳар иккала мамлакатнинг умумий ТСАдаги улуши эса 36,4 фоизга етган. Бу кўрсаткич 2021 йил якунлари бўйича 35,6 фоиз, 2020 йил якунлари бўйича эса 33,2 фоиз бўлган.
Ўтган йилда ТСАнинг нисбатан салмоқли ҳиссаси Россия (18,6 фоиз), Хитой (17,8 фоиз), Қозоғистон (9,2 фоиз), Туркия (6,4 фоиз), Корея (4,7 фоиз), Қирғизистон (2,5 фоиз) ва Германия (2,3 фоиз) билан қайд этилган.

Ташқи иқтисодий фаолият бўйича 20 та йирик ҳамкор давлатдан фақатгина учта мамлакат – Афғонистон, Қирғизистон ва Тожикистон билан ижобий ташқи савдо баланси кузатилган. Қолган 17 та давлат билан пассив ташқи савдо баланси сақланиб қолмоқда.

2022 йилда Ўзбекистон экспортида юқори улушга эга бўлган ҳамкор топ-10 давлат:
- Россия – 3 млрд;
- Хитой – 2,5 млрд;
- Туркия – 1,5 млрд;
- Қозоғистон – 1,38 млрд;
- Қирғизистон – 980 млн;

















