Еврокомиссия раҳбари: Путин энергетика урушида мағлуб бўлди
Россиянинг Европага нефть ва газ сотишдан тушган даромади учдан иккига камайди, Путин Европа Иттифоқини энергия ташувчилар билан шантаж қилиш бўйича нотўғри фикрга борганини тушуняпти, дея маълум қилди Урсула фон дер Ляйен.
Россия ҳарбийларининг Украинадаги ҳарбий ҳаракатларининг бир йиллиги арафасида Еврокомиссия раҳбари Урсула фон дер Ляйен Европа Иттифоқининг Россия агрессиясига бирлашган жавобини олқишлади. «Уруш бошида Россия президенти Владимир Путин Европани Россия газига қарамлик билан шантаж қила оламан деб ўйлади, аммо у нотўғри ҳисоблаган. У уруш бошланганидан бир йил ўтиб, ўзи бошлаган энергия урушида мағлуб бўлди», деди у 15 февраль, чоршанба куни Страсбургда Европарламентдаги (ЕП) нутқида.
Фон дер Ляйеннинг сўзларига кўра, ЕИ вазиятга мослашди, ишончли ҳамкорларга мурожаат қилди ва ҳозир биринчи муваффақиятларни кўриши мумкин – Россиянинг Европага нефть ва газ сотишдан тушган даромади учдан иккига камайди, Европа Иттифоқида газ нархи уруш бошланган вақтдан ҳам арзонроқ, Европа яшил энергетика ва энергетика мустақиллигига пул тикмоқда. «Путиннинг бизни шантаж қилишга уриниши муваффақиятсизликка учради», - дея таъкидлади Еврокомиссия раҳбари.
Урсула фон дер Ляйен Украинани қўллаб-қувватлашни давом эттиришга чақирди. Унинг сўзларига кўра, Украина президенти Володимир Зеленский билан Украинадаги одамларга нима умид бахш этиши ҳақида тез-тез гаплашиб турибди. «Бу - уларнинг мамлакатлари келажаги, фарзандларининг келажаги Европа Иттифоқида эканлигига умид», деб тушунтирди фон дер Ляйен ва Европарламентни украиналикларни ЕПда Украина халқи вакиллари ҳам йиғилишда ўтириши учун зарур бўлган даражада қўллаб-қувватлашга чақирди.
Фон дер Ляйен, шунингдек, Европа Иттифоқи биринчи марта Россиянинг Украинага қарши урушида иштирок этган Эрон компанияларига, жумладан, Эрон инқилоби муҳофизлари корпусига алоқадор компанияларга қарши санкциялар таклиф қилишини айтди. ЕК раҳбарининг сўзларига кўра, Россияга қарши қиймати 11 миллиард евро бўлган ўнинчи санкциялар тўплами янги савдо тақиқлари ва дронлар, вертолётлар ҳамда ракеталар ишлаб чиқариш учун зарур бўлган технологиялар экспорти устидан назоратни кучайтиришни ўз ичига олади.
Мавзуга оид
20:43 / 13.11.2024
«Мосфильм» киностудияси ўз омборидаги танкларни Россия армиясига топширди
22:15 / 12.11.2024
ОАВ: Путин Трампнинг инаугурациясигача Курскни қайтаришни буюрди
13:11 / 12.11.2024
Сиёсатшунос Галлямов: Трамп Путин учун тузоқ қўймоқда
09:58 / 12.11.2024