Ўзбекистон | 19:08 / 20.02.2023
26178
2 дақиқада ўқилади

ИМВ, ИССВ ва ҚХВ раҳбарларига ўринбосарлар тайинланди

Омонулло Насриддинхўжаев, Жамшид Абруев, Одилбек Исоқов ва Аҳадбек Ҳайдаров Молия вазирлигини тарк этди.

Иқтисодиёт ва молия вазири ўринбосарлари таркиби / Фото: "Нигоҳ"

Президент қарорлари билан рўй берган лавозим тайинловлари эълон қилинди.

Қуйидагилар иқтисодиёт ва молия вазирининг ўринбосарлари этиб тайинланди:

  • Илҳом Норқулов
  • Эркин Рустамов
  • Адиз Бобоев
  • Анвар Каримов
  • Дилшод Султонов
  • Гулнора Раҳимова

Бошқа ишга ўтиши муносабати билан Омонулло Насриддинхўжаев молия вазирининг биринчи ўринбосари лавозимидан, Жамшид Абруев, Одилбек Исоқов ва Аҳадбек Ҳайдаров молия вазирининг ўринбосари лавозимларидан озод қилинди. Аввалроқ Омонулло Насриддинхўжаев тоғ-кон ва геология вазирига ўринбосар бўлганди.

Умид Мадаминов ва Аҳадбек Ҳайдаров қишлоқ хўжалиги вазирининг ўринбосарлари этиб тайинланди.

Қуйидагилар инвестициялар, саноат ва савдо вазирининг ўринбосарлари этиб тайинланди:

  • Нозим Холмуродов (биринчи ўринбосар)
  • Олимхон Рустамов
  • Хуррам Тешабоев
  • Ойбек Ҳамроев
  • Сарвар Ҳамидов
  • Баҳриддин Обидов

Бошқа ишга ўтиши муносабати билан, Мирзоҳид Убайдуллаев иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирининг ўринбосари – Маҳаллабай ишлаш ва тадбиркорликни ривожлантириш агентлиги директори лавозимидан озод этилди.

Мавзуга оид