G7 Россияга босимни кучайтириш қарори ҳақида эълон қилди
Россиянинг Украинага бостириб киришининг бир йиллиги муносабати билан «Катта еттилик» давлатлари Киевни «доимий қўллаб-қувватлаш», Москвага қарши санкциялар жорий этиш ва Путинни жавобгарликка тортишга ваъда берди.
G7 давлатлари Россиянинг Украинага бостириб кириши бир йиллиги муносабати билан эълон қилган баёнотда Киевни дипломатик, молиявий ва ҳарбий қўллаб-қувватлашни кучайтириш, Россияга босимни кучайтириш ҳамда «Президент Путин ва айбдорларни халқаро ҳуқуқ қонун ҳужжатларига мувофиқ жавобгарликка тортишга қатъий ниятда» эканини эълон қилди. Ҳужжат матни 24 февраль, жума куни эълон қилинди.
G7 етакчилари яна Россияни «давом этаётган тажовузни тўхтатишга ва ўз қўшинларини Украинанинг халқаро миқёсда тан олинган барча ҳудудидан дарҳол, тўлиқ ва сўзсиз олиб чиқиб кетишга» чақирди. Бундан ташқари, ҳужжатда «Россиянинг масъулиятсиз ядровий риторикаси қабул қилиниши мумкин эмас» ва кимёвий, биологик, радиологик ёки ядровий қуроллардан ҳар қандай фойдаланиш «жиддий оқибатларга олиб келиши» таъкидланади.
«Биз Украинанинг ҳарбий ва мудофаа техникасига бўлган фавқулодда эҳтиёжларини қондириш бўйича саъй-ҳаракатларни мувофиқлаштириш тарафдоримиз, айниқса ҳаво ҳужумидан мудофаа тизимлари, шунингдек, муҳим ўқ-дорилар ва танкларга эътибор қаратамиз», — дейилади баёнотда. G7 шунингдек, Украинага гуманитар, молиявий, энергетика ва иқтисодий ёрдам кўрсатишни давом эттиришга ваъда берди.
«Катта еттилик» давлатлари Россияга қарши санкциялар қўллашда давом этишларини ва учинчи давлатларга Кремлга чекловларни четлаб ўтишда ёрдам бермасликлари учун босим ўтказишларини яна бир бор таъкидладилар.
«Биз Россияга ўз юрисдикцияларимиздан саноат тармоқларини ривожлантириш учун фойдаланиши мумкин бўлган илғор материаллар, технологиялар, ҳарбий ва саноат ускуналарини олишнинг янги усулларини топишига йўл қўймаслик тарафдоримиз», — дейилади ҳужжатда. Алоҳида, Россиядан олмос экспортини чеклаш нияти қайд этилган.
G7 шунингдек, Россия Украинани қайта тиклаш учун пул тўлаши кераклигини ва музлатилган Россия активлари уруш охиригача шундай ҳолатда қолишини таъкидлади. «Можаронинг ҳар қандай ечими Россия етказган зарарни тўлашини таъминлаши керак», — дейилади ҳужжатда.
Мавзуга оид
23:24 / 13.11.2024
Россия ҳукумати яраланган ҳарбийлар учун тўлов тизимини ўзгартирди
20:43 / 13.11.2024
«Мосфильм» киностудияси ўз омборидаги танкларни Россия армиясига топширди
19:33 / 13.11.2024
Россияда мигрант болаларнинг рус тилини билиш даражаси текширилиши мумкин
17:53 / 13.11.2024