Фан-техника | 21:39 / 10.03.2023
95043
1 дақиқада ўқилади

Ўзбекистонда 5G технологиясини жорий этиш жараёни бошланди 

Лойиҳанинг биринчи босқичида 5G тармоғи билан Тошкент шаҳрини тўлақонли қамраб олиш, шунингдек, Нукус шаҳри ва вилоят марказлари қисман қамраб олиниши кўзда тутилган.

Фото: REUTERS/Rafael Marchante

2023 йил март ойидан мобил интернет тезлигини ошириш ва бутун мамлакат бўйлаб 5G технологиясини жорий этиш жараёни бошланди. Бу ҳақда «Ўзбектелеком» ахборот хизмати раҳбари Темур Мамажонов маълум қилди. 

Лойиҳа доирасида Ўзбекистон бўйлаб 3 мингдан ортиқ мавжуд таянч станцияси энг сўнгги технологиялар бўйича янгиланади ва 2 мингдан ортиқ янги таянч станцияси қурилиб, ишга туширилади. 

Қатор таянч станцияларини 5G стандартига янгилаш жараёни лойиҳанинг муҳим босқичи ҳисобланади. Натижада, мобил алоқа абонентлари бешинчи авлод тезлигида мобил интернетдан бемалол фойдаланиши мумкин бўлади. 

Лойиҳанинг биринчи босқичида 5G тармоғи билан Тошкент шаҳрини тўлақонли қамраб олиш, шунингдек, вилоят марказлари қисман қамраб олиниши кўзда тутилган. Ишлар якунига етгач, республика бўйлаб 5G технологиясини жорий этишнинг кейинги босқичлари таҳлил қилинади. 

Мавзуга оид