ОАВ: Кремл Молдова устидан назоратни тиклаш режасига эга
Бир қатор немис ОАВ Кремлнинг Молдовани Ғарбдан Россияга йўналтириш режасининг нусхасини қўлга киритди. Ҳужжатда ушбу мақсадга эришишнинг аниқ йўллари таклиф қилинади.
Россия стратегик мақсадни кўзламоқда – Молдовани Ғарбдан юз ўгиртириб, уни ўз таъсир доирасига қайтариш, дея хабар берди Германиянинг WDR, NDR медиакомпаниялари ва Süddeutsche Zeitung газетаси 15 март, чоршанба куни Кремлнинг 2021 йил ёзидаги Молдовага нисбатан режаси нусхасига таяниб.
Беш варақдан иборат ҳужжат Молдовада россияпараст кайфиятни қўллаб-қувватлаш ва бу давлатнинг Ғарбга бурилишига йўл қўймасликнинг аниқ йўлларини белгилайди. Молдова билан боғлиқ стратегияда таклиф қилинган чоралар Россиянинг сиёсий, ҳарбий, савдо-иқтисодий ва ижтимоий соҳалардаги мақсадларига таъсир қилади.
Немис оммавий ахборот воситаларининг ёзишича, ушбу ҳужжат, афтидан, Беларусни Россияга қўшилиш стратегиясини ишлаб чиққан мутахассислар томонидан тайёрланган.
Кремль экспертлари ўз стратегиясида Молдовани Ғарб билан қарама-қаршиликнинг муҳим майдони деб аташади. Москванинг яқин ўн йилликдаги асосий вазифаси «ташқи субъектларнинг бу мамлакат ички ишларига аралашиш уринишларини бостириш» деб эълон қилинган. Ташқи кучлар деганда НАТО назарда тутилгани аниқ.
Ҳужжатда таъкидланишича, ташқи кучларнинг Россия позицияларини заифлаштиришга уринишларига чек қўйиш керак. Бунга параллель равишда Молдовани Россия назорати остидаги ташкилотлар - Коллектив хавфсизлик шартномаси ташкилоти (КХШТ) ва Евросиё иқтисодий иттифоқи (ЕОИИ) таркибига жалб қилиш таклиф қилинмоқда. «Минтақада Россия манфаатларига путур етказиш»нинг олдини олиш йўлларидан бири иқтисодий босим дастаги бўлиши керак – «Молдованинг Россия бозоридаги манфаатларини» эслатиш.
Кремль экспертлари Молдова сиёсий ва иқтисодий элитасида россияпараст кайфиятни кучайтиришга чақирган. Яна бир чора сифатида Молдовада рус тилида таълимни кенгайтириш, жумладан масофавий таълимни кенгайтириш ва ушбу мамлакатда Россия университетларининг филиалларини очиш таклиф қилинмоқда. Ушбу стратегия натижасида 2030 йилга бориб Молдова жамияти ва сиёсий доираларида «НАТОга нисбатан салбий муносабат» илдиз отиши ва Россия оммавий ахборот воситаларининг кенг иштироки таъминланиши керак.
Мавзуга оид
23:24 / 13.11.2024
Россия ҳукумати яраланган ҳарбийлар учун тўлов тизимини ўзгартирди
20:43 / 13.11.2024
«Мосфильм» киностудияси ўз омборидаги танкларни Россия армиясига топширди
19:33 / 13.11.2024
Россияда мигрант болаларнинг рус тилини билиш даражаси текширилиши мумкин
17:53 / 13.11.2024