Бахтиёр Раҳмонов Тошкент шаҳри ҳокими ўринбосарлигига қайтди
Тошкент шаҳар ҳокимига биринчи ўринбосари тайинланди. Бу ҳақда "Янги Ўзбекистон" нашри хабар бермоқда.
Қайд этилишича, Бахтиёр Раҳмонов Тошкент шаҳар ҳокимининг қурилиш, коммуникацияларни ривожлантириш, экология ва кўкаламзорлаштириш масалалари бўйича биринчи ўринбосари лавозимида иш бошлади.
Бахтиёр Раҳмонов шу пайтга қадар Тошкент шаҳар ҳокими вазифасини бажарувчи лавозимида фаолият юритиб келаётган эди.
Жорий йилнинг 23 март куни Шавкат Умрзоқов Тошкент шаҳрининг янги ҳокими сифатида иш бошлагани хабар қилинганди.
2018 йил апрелидан буён Тошкент шаҳрига ҳокимлик қилиб келган Ортиқхўжаев 2023 йилнинг илк ҳафталарида шаҳарда электр ва табиий газ таъминоти билан боғлиқ жиддий муаммо юзага келиши ортидан 16 январ куни ишдан бўшатилди.
Шундан сўнг, шаҳар ҳокимининг биринчи ўринбосари Бахтиёр Раҳмонов Тошкент шаҳар ҳокими вазифасини бажарувчи этиб тайинланганди.
Бахтиёр Раҳмонов 1959 йилда Тошкент вилоятида туғилган. 1981 йилда Киев муҳандислик-қурилиш институтини, 2000 йилда Ўзбекистон президенти ҳузуридаги Давлат ва жамият қурилиши академиясини тамомлаган.
У кўп йиллар давомида қатор раҳбарлик лавозимларида фаолият юритган. 2018 йилдан Тошкент шаҳар Олмазор тумани ҳокими лавозимида ишлаган.
2021 йил январидан Тошкент шаҳар ҳокимининг архитектура, капитал қурилиш ва коммуникацияларни ривожлантириш масалалари бўйича биринчи ўринбосари лавозимида ишлаган.
Мавзуга оид
17:02
Тошкентда 4 млн дона пиротехника буюмлари йўқ қилинди
15:28
Светофорнинг қизил чироғида ҳаракатланган Malibu пиёдани уриб юборишига оз қолди
21:43 / 21.11.2024
Тошкентда подъездда қолдирилган велосипед ва коляскалар ППХ томонидан олиб кетилмоқда
19:18 / 21.11.2024