Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Илон Маск ва минглаб экспертлар сунъий интеллектни ривожлантиришни тўхтатишга чақирди
Уларни цивилизация устидан назоратни йўқотиш хатари хавотирга солмоқда.
Tesla ва SpaceX бош директори Илон Маск, Apple асосчиси Стив Возняк ва мингдан ортиқ экспертлар илғор сунъий интеллект (AI) ривожланишини тўхтатишга чақирувчи очиқ хатни имзоладилар. Мактуб матни Future of Life Institute томонидан чоп этилди.
Мактуб муаллифлари сунъий интеллект ишлаб чиқувчиларни OpenAI компаниясининг GPT-4 чатидан кучлироқ тизимларни ривожлантиришни камида 6 ойга тўхтатишга чақиришди. Мактубни имзолаган экспертлар умумий хавфсизлик протоколлари ўрнатилгунга қадар ишлаб чиқиш жараёнлари тўхтатилиши керак, деб ҳисобламоқда. Уларнинг фикрига кўра, агар ривожлантириш жараёнини тезда тўхтатиб бўлмаса, расмийлар «аралашиб, мораторий қўйиши керак».
Мактуб муаллифларининг фикрича, ҳатто «қудратли рақамли онг»ни яратувчилар ҳам уларни бошқара олмайди ва замонавий сунъий интеллект тизимлари одамлар билан рақобатлаша бошлайди.
«Биз аниқлаб олайлик: машиналар бизнинг ахборот каналларимизни ташвиқот ва ёлғон билан тўлдиришига рухсат беришимиз керакми? Биз барча ишларни, шу жумладан қониқиш келтирадиган ишларни автоматлаштиришимиз керакми? Биз ноинсоний онгни ривожлантиришимиз керакми? Улар охир-оқибатда сон жиҳатдан биздан ўзиб кетиши, бизни алдаши ва алмаштириши мумкин. Биз цивилизация устидан назоратни йўқотиш хатарига дуч келишимиз керакми?», дейилади мактубда.
Reuters хабарига кўра, OpenAI бош директори Сэм Альтман хатни имзоламаган.
Мавзуга оид
20:12
АҚШ ҳукумати хорижликларнинг Anthropic СИ моделларидан фойдаланишига қўйилган тақиқни бекор қилди
18:28 / 24.06.2026
SpaceX акциялари арзонлади, Илон Маск триллионер мақомини йўқотди
18:41 / 23.06.2026
Ғарб разведкаси СИ киберҳужумларининг янги таҳдиди ҳақида огоҳлантирди
14:38 / 23.06.2026